16 February 2013
07:32 -
Зўравонлик милицияга берилган! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №2, 15.02.2013)
Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида вилоятнинг Пахтакор тумани ИИБ собиқ бошлиғи, полковник Тўлқин Довурбоевга оид жиноят иши кўрилмоқда. У ўз укалари Дилшод ва Муҳаммад ов милтиғидан отиб ўлдирган. Тошкентнинг Чилонзор тумани ички ишлар бўлими ходими, капитан Сарвар Ҳамидов ўз жонига қасд қилган. Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлимининг ходими эндигина 29 баҳони қаршилаган эди. Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани Шароф Рашидов жамоа хўжалигида яшовчи 26 яшар милиция ходими Комилжон Қаюмов бўйнига сиртмоқ тортди.
Пойтахтнинг Олмазор тумани ИИБ тергов бўлими ходими Бахтиёр Абдуллаев пора билан ҳибсга олинди. Ҳарбий прокуратура томонидан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/6-сонли колния бошлиғи Нарзиқуловга оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Афсуски, юқорида тилга олинган ишларнинг барчаси янги йилнинг илк ойидаёқ рўй берди.
Бухоро вилоятининг Жондор туманидан “Эзгулик”ка мурожаат қилган фуқаролар Ҳамза Муродов, Мухтор Ражабов, Абдулло Жумаев ҳамда Шоҳида Ражабовалар Бухоро вилояти ИИБ ходими Ҳамза Ражабовга чув тушишганини, унинг алдовига кириб қарийб 35 000 АҚШ долларидан зиёд маблағларини йўқотишганини таъкидлашган. ИИБ собиқ ходимига нисбатан жиноят иши очилиб, қидирув эълон қилинганига қарамай уни тутишнинг иложи бўлмаётгани, ҳуқуқ-тартибот органлари ўз ҳамкасбини аяшаётганини эътироф этишган.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 6-даҳа 45-уй 47-хонадонда яшовчи фуқаро Л. Григорьева ўғли Григорийнинг талончиликда айбланиб, милиция томонидан қийноққа солингани, унга етказилган тан жароҳатларининг тиббий хулосалари мавжудлиги ҳақида ёзади. Маълум бўлишича, Л. Григорьеванинг ўзи қўшни уйдаги милиция томонидан бевосита назорат қилинадиган исловотхона ҳақида прокуратурага шикоят қилган. Милиция эса онадан ўғлини талончиликда айблаш билан ўч олмоқда.
Тилга олинган фактларнинг барчаси айни кунларда содир бўлаётган, эҳтимол жуда кўплаб нохуш воқеаларнинг айрим кўринишларидир. Кўриниб турибдики, милиция ислоҳга муҳтож. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат Парламентининг тегишли қўмиталарини махсус комиссия тузиб, ана шу ҳолатни ўрганишга ва милицияни ислоҳ қилишга чақиради!
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ўзбекистон милицияси фақат зўравонлар эмас, руҳий носоғломлар, ўғрилар, ва порахўрлар, қисқароқ қилиб айтсак, жиноятчилар уяси эканлиги шундоқ кўриниб турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения