26 May 2008
03:00 -
23:00 - Cиёсий маҳбус - умрбод тутқунми? (“Эзгулик” жамиятнинг пресс-релизи, № 29, 25.04.2008)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилаётган фуқароларнинг каттагина қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумига тажовуз қилиш) билан айбланган фуқаролардир. Аксарияти норасмий диний оқимларга аъзоликда айбланиб ҳибс этилган бу юртдошларимиз жазо муддатлари битса-да, қамоқдан озод қилинмаётгани, ёинки ҳар йили бериладиган Амнистия уларгача етиб бормаётганини таъкидлашади. Жамиятимиз фаолларининг бу борадаги кузатувлари, ўзига хос мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кейинги йилларда бу хилдаги маҳбуслар хукумат мурувватидан бебаҳралиги, уларнинг озод қилинмаслиги одатий нормага айланиб улгурди.
Тошкент вилояти Тошкент тумани Абдураҳмонов жамоа хўжалигида яшовчи фуқаро Рустам Амантурдиев 1999 йилнинг 5 ноябрида жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани суди томонидан конституциявий тузумга тажовуз қилиш, диний оқимларга аъзолик ҳамда уни омма орасида тарғиб қилишда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Орадан саккиз йил ўтиб, амнистиялар қўлланилмаса-да, жазо муддати тугаш арафасига келди. Аммо колония маъмуриятининг “муруввати” боис жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2007 йил 2 майдаги ҳукми билан 3,8 йиллик жазо муддати қўшиб берилди.
Тошкент шаҳар Шайхонтуохур тумани Қори Ёқубов 2-тор кўча 10-уйда яшовчи фуқаро Абдуғафур Тўлаганов 2001 йилнинг 19 февралидаги жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур туман суди ҳукми билан ана шу айблов асосида 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Жазо муддати тугашига 21 кун қолганида жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг (27.09.2007 й) ҳукми билан уннинг жазо мдатига яна 3,5 йил қўшиб берилган. Шу йил 60 ёшга тўлган бу фуқаронинг қариндошлари унинг қийноқларга солинаётгани, аввал бошдан унинг янглиш қамоққа олинганини таъкидлашмоқда. Аммо ҳеч ким уларнинг мурожаатларини тингламайди, арзларини эшитмайди.
Умуман, ҳозир мамлакатимизда 11 мингдан ортиқ конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланган маҳбуслар борлиги (у қандай тузумки, 11 минг фуқаро унга қаршилигини жиноят орқали ифодаласа) айтилади. Уларнинг аксарияти, юқорида таъкидлаганимиздек, амнистиялардан бебаҳра ёки озод қилиниши мумкин бўлган муддатларда “қамоқхона тартибини бузади”. Аксарияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли 64-47, 64-49, 64-71-сонли жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган бу маҳбуслар шуурида ҳам, зона маъмурияти шуурида ҳам бундай тутқунларга шафқат йўқлиги кўникмага айланиб улгурган. Энг ёмони, адвокатлар, ҳимоячиларда бундай маҳбусларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиш бефойда, деган ҳафсаласизлик шаклланди. Халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячиларнинг бу борадаги чиқишлари, талаблари эски мавзуга айланиб, янгилик сифатида ўз баҳосини йўқотмоқда.
Гап сиёсий маҳбуслар борасида кетаркан, ёши 80 дан ошиб ҳалигача қамоқда ўтирган Аҳмаджон Одилов, уч марта жазо муддатлари узайтирилган Мурод Жўраев, халқаро ҳамжамиятнинг тилидан тушмай келаётган бошқа сиёсий маҳбуслар масаласи Ўзбекистондаги тузумнинг моҳиятини акс эттиради. Жиноий жазоларни либераллаштириш, ўлим жазосини бекор қилиш, санкцияларни судларга қўш қўллаб топшириш, демократик ҳамжамият билан интеграция... буларнинг барчаси кулгили бир ниқоб экани мамлакатдаги аҳволнинг нечоғли оғир эканини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат ҳукуматини бу борадаги жиддий сиёсий инқирозни бартараф этишга чақиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения