16 February 2013
05:39 -
Марат Зоҳид ишдан олингани ва бу шахс ҳақида Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари
Номи онда-сонда қулоқвқа чалинувчи Шахс Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Қўмитасининг жанжаллар билан машҳур раиси Марат Зоҳид кеча лавозимидан олинибди. Аммо ўзи Францияда юрган “ҳуқуқ ҳимоячиси” буни провкация деб ата, уни тан олмаслигини билдирибди.
Қўмитанинг Тошкентдаги офисида ўтган конференция эса абадий раисни ишдан четлатиб, унинг ўрнига ташкилотнинг Хоразмдаги вакили Равшан Гаппаровни раис этиб сайлаган. Унинг ўринбосари бўлган ҳуқушунос Руҳиддин Комилов қатор оммавий ахборот воситаларига Марат Зоҳиднинг кирдикорлари ҳақида интервьюлар бермоқда.
“Путч”чиларга кўра, 1996 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган Зоҳидов аллақачон кетиши ва унинг ташкилотда ўрнатган тоталитаризмига барҳам берилиши керак эди. Аммо Зоҳидовчилар ҳам кўпчилик экан, улар КГБнинг эски медбратини оқлаб интервьюлар уюштиришмоқда. Кўриниб турибдики, амалда ўзи бўлмаган ташкилот иккига бўлинди!
Эслатиб ўтиш керакки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўтган асрнинг 90-йилларидаёқ Марат Зоҳидовга “медбрат” лақабини таққан эди.
Совет замонинг тарихини билмайдиганлар учун қуйидаги воқеаларни эслатиш лозим. Ўтган асрнинг 40-йилларининг охири ва 50-йилларнинг бошида, яъни Сталин ўлгунга қадар, шартли равишда “Дело кремлевских врачей” (Кремль шифокорларининг иши) деб айтса бўладиган катта кампания бошланган эди. Бу иш доирасида СССР раҳбарларини даволайдиган Кремль касалхонасининг машҳур шифокорлари атайлаб, Ғарбнинг топшириғи билан, СССР лидерларини даволаш ўрнига, уларнинг ўлимини тезлаштириш билан шуғулланишгани иддао этилди, улар қамалди. Сталин ўлмаса эди, бу врачларнинг кўпчлиги йўқ қилинган бўларди. Сталин ўлгач, иш тўхтатилдаи, айбланувчиларнинг ҳаммаси ўз хизмат вазифасига қайтди.
Воқеанинг қизиқ жойи шундаки, бу шифокорларнинг жиноятини оддий бир ҳамшира аёл (санитарка, баъзи жойларда, оддий шифокор ҳам дейишади) фош қилган эмиш. Аслида, бу иш КГБ тарафилдан уюштирилган бўлиб, бу санитарканинг КГБга хати ҳам КГБнинг ўзи тарафидан уюштирилганини ўша йиллари Москвада ҳамма гапирарди. Мен Москвага 1962 йили ўқишга келганимда ҳам бу гапни ҳар ерда эшитиш мумкин эди, дейди Абдураҳим Пўлат. Атрофимдаги студентлар ҳам бировни КГБ агентлиги эканлигини гапирмоқчи бўлсалар, орқасидан “медсестра” деб кулишарди.
1989 йилнинг бошида КГБ ўша эски сценарий бўйича янги бир иш бошлади. ТошДУнинг доценти Марат Зоҳид номидан Ўзбекистон Олий Совети раиси Пўлат Ҳабибуллаевнинг “кирдикорларини” фош этувчи мақола марказий нашрларда эълон қилинди. Катта республика раҳбарларидан бирининг устидан бир мишиқи доцент хат ёзиб, хат марказий нашрларида эълон қилиниши КГБнинг иши эканлигини аҳмоқ одам ҳам тушунарди. Мен Кремлнинг медсестрасига қиёслаб, Маратни “медбрат” деб ўша пайтдаёқ айтганман.
Шу “медбрат”нинг хати асосида Ўзбекистон Олий Совети ҳеч бир муҳокамасиз, Пўлат Ҳабибуллаев ўзи истеъфо берганини иддао қилиб, янги раис сайлади. Энг қизиғи, шундаки, Олий Советнинг ўша мажлисига мен Оролни Сақлаш Қўмитасининг аъзосии сифатида Қўмита раиси, ёзувчи Пирмат Шермуҳаммедов билан бирга таклиф қилингандим. Мажлисни Олий Совет раиси эмас, бошқа бир депутат очди, Пўлат Ҳабубуллаев истеъфо аризаси берганини эълон қилиб, янги раиснинг номзодини айтди. Қорамоллардан иборат депутатлардан биронтаси бирон савол ҳам бермади. 1-2 дақиқа ичида Пўлат Ҳабибуллаев йўқ қилинди.
Ҳамма нарсани тушунган ҳолда айтаманки, бугунги тажрибам бўлса эди, мен депутат эмас, меҳмон бўлган бўлсам ҳам, ўша куни Олий Советнинг мажлисини бузиб юборишга кучим етради.
Мен Пўлат Ҳабибуллаевни илоҳийлаштирмоқчи эмасман, шахсан ўзи билан таниш ҳам эмасман, аммо ҳеч шубҳасиз, у аввал Ўзбекистон Компариясининг раиси, кейинчалик биринчи президенти бўларди. Бундай одам раҳбарлигида Ўзбекистон бугунги қашшоқ ва иштонсиз ҳолга туўшмаслиги ўз-ўзидан маълум нарса.
Пўлат Ҳабибуллаев кучли оратор ва ташкилотчи эди. У 80-чи йилларнинг бошида Ўзбекистон Фанлар Академиясига президент бўлиб сайлангач, Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантириш бўйича шундай алангали нутқ сўзлаганки, бутун зал, мен ҳам уларнинг ичида эдим, оёққа туриб, уни ҳақиқий гулдурос қарсаклар билан олқишлаганди. Менга Москвадан келган профессорлик дипломини ҳам унинг ўзи шахсан топширган.
Кейин билдикки, Марат Зоҳидов номидан “Извести” газетасида эълон қилинган хат Лубянкада тайёрланган бўлиб, аввал уни бу газетанинг Ўзбекистон бўйича мухбири Димов номидан чиқариш режалаштирлган экан. Сўнги дақиқада, бир маҳаллий одамнинг ҳам имзоси бўлса яхши бўларди, деган топшириқ келибди. Ўзбекистон КГБси Марат Зоҳидни қўшибди. Аммо, хат фақат Маратнинг имзоси билан чиққанини “Известия”нинг мухбири Димов газета чиққандан кейин билиб, шунчалик ҳайрон қолибдики, марказий нашрларнинг Тошкентдаги мухбирларига бу ҳақда очиқча гапирибди. Биз бу маълумотларни ўша мухбирларнинг биридан олдик.
Кейин маълум бўлдики, Лубянка ўз одами Ислом Каримга йўл очиш учун ундан кучли бўлган Пўлат Қирғизбоевни қурбон қилган экан. Бу – собиқ СССР тарикибидаги энг кучли нославян республикасини бугунги ҳолга тушириш учун амалга оширлган КГБнинг ўз тарихидаги энг катта операцияларидан бири бўлгани шубҳасиздир.
1995-2000 йиллари мен кўтарган “ҳозирги шароитда ҳамма мухолифатчилар ҳуқуқ ҳимоячисига айланишлари керак” шиоридан ваҳимага тушган Ўзбекистон КГБси яна Марат Зоҳиддан фойдаланмоқчи бўлди, уни ҳуқуқ ҳимоячилари сафига тиқди, деб давом этади Абдураҳим Пўлат. Лекин, энди тажрибамиз бўлгани сабабли, биз медбратни нейтраллаштириб қўйдик. Керак жойда, уни ўз фойдамизга ишлатдик ҳам. Энг катта ишларимиздан бири – КГБ хоин Салой Мадаминни Марат ёрдамида бизга қарши яна бир марта ишлатмоқчи бўлганда, уларни вақтида фош қилиб, шармандаларини чиқарганимиздир. Бу ҳақдаги “Пес песни Ослода ҳам топади” деган лавҳа ўша пайтдаёқ сайтимизда эълон қилинган.