13 February 2013
13:51 -
UZ зонасидаги доменлар сони 16 мингдан ошди, Қозоғистондан бор-йўғи 9 баравар орқадамиз, ҳамма нарсада шундаймиз
Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари UZ зонасидаги доменлар ҳозир 16 мингдан ошиганини катта ютуқ сифатида хабар қилдилар. 2010 йил бошида доментлар сони 11 минг бўлган экан. Яхшими, ёмонми? Зўр! 2 баравар ортиш бор.
Ислом Карим раҳнамолигида қўлга қиритган ютуқларимизни бошқа давлатлар билан солиштириб қўрсак, ёмон бўлмайди. Табиий, АҚШ ёки Япония билан солиштириб ўтирмаймиз, чунки, шарманда бўламиз.
Келинг, аҳволимизни қўшни Қозоғистон билан солиштирайлик. Шу мақсадда, Интернетда қидирув ўтказиб, у мамлакатдаги охирги йил рақамларини тополмадик. Аммо, gazeta.kz cайтининг мутахассисларга асосланиб хабар беришича, 2010 йилнинг охири, 2011 йилнинг бошида KZ зонасида 53 минг домен бор бўлиб, яқин келажак учун йиллик ўсиш 10-12 минг бўлиши тахмин қилинган. Демак, ҳозир Қозоғистоннинг KZ зонасида тахминан 75 минг домен бор. Биздан 4,7 марта кўп. Ўзбекистонниннг аҳолиси 2 баравар кўп эканлигини ҳисобга олсак, бу соҳада қозоқлардан бор-йўғи 9,4 марта орқада эканмиз.
Эслатиб ўтамиз, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш кишига бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми билан қозоқлардан 8 баравар орқадамиз. Қозоғистонда ўртача ойлик 668 доллар, бизда 80-85 доллар атрофида, 8 баравар орқадамиз. Остонада ўртача ойлик $827, жонажон Тошкентимизда $120 (МДҲнинг Статистика қўмитасига кўра), 7 баравар орқадамиз. Қаёққа қараманг, қашшоқмиз, иштонсизмиз.
Яхшиямки, Ислом Карим бор, ҳозир ҳамма соҳада қозоқлардан бор-йўғи 8-9 баравар орқадамиз, Ислом Карим бўлмаса эди, 20-30 баравар орқада бўлардик, ички иштонимиз ҳам бўлмасди. Ёки, Ислом Каримдан қутилсак, ишлар яхши кетармикан? Ҳеч бўлмаса, иштонли бўлиб қолмасмиканмиз? Нима дейсиз?