12 February 2013
02:56 -
Москва вилоятида икки ўзбек антиқа безориликка қўл урди
Икки нафар ўзбекистонлик Москва вилояти Егоревск шаҳрида ёдгорликка ўрнатилган мангу оловни ўчиришга уриниб кўрибди. Москва вилояти ИИБ матбуот хизматига кўра, ширакайф ҳамюртларимиз оловни қор уюмлари билан ўчиришга ҳаракат қилган. Ўрнатилган видеокамерага муҳрланган антиқа безорилик аниқланиб, ўзбеклар миршабхлонага келтирилган. Безорилар ўз ҳаракатларининг ҳазил эканини тушунтиришга уринмоқда, аммо бундан фойда йўқ шекилли, ИИБ уларга нисбатан вандализмга оид модда билан иш очмоқчи.
Ош ейиш ва ароқ ичишдан бошқа нарсани билмайдиган ўзбекларда “вандализм” каби ғоявий кураш элементлари бўлиши ҳам мумкин эмас. Бу оддий – хулиганликдир. Россиядаги ўзбек диаспорасининг ташкилотлари, айнан шу фикрга асосланиб, ўша иккита аҳмоқни узоқ муддатли қамоқдан асраб қолиш, жарима билан қутқариш ҳаракатида бўлишлари керак.
Дарвоқе, бугун айнан шунга ўхшаш иши учун Миср фуқороси ҳам ҳибсга олинибди. У Волгоград шаҳридаги машҳур "Мангу олов" устида кичкина ҳожатини чиқарган экан.