10 February 2013
23:25 -
Араб Баҳорининг иккинчи босқичи ҳам Тунисдан бошланадими?
Маълумки, бундан 2 йил аввал Тунисда бошланган оммавий намойишлар қўзғалаонга айланиб кетиб, бу мамлакатда сайловлар йўли билан дунёвий сиёсатчи Монсеф Марзуки (расмда) президент бўлди, аммо ҳукумат таркибида тоқатли исломчилар кўпчиликни ташкил қилишди. Кейинчалик шу каби инқилоблар Ливия ва Мисрда ҳам амалга оширилди.
Тунисдаги исломчилар бошчилигида тузилган ҳукуматга мухолифатда бўлган дунёвий Тунис Халқ Фронтининг лидери Чокри Белаид бир неча кун аввал номаълум одамлар тарафидан ўлдирилгач, бу мамлакатда яна оммавий намойишлар бошланган эди. Намойишчилар ҳукумат таркибида асосий вазирликларни эгаллаган исломчиларнинг истеъфосини талаб қилишар эди. Бугун Президент Монсеф Марзуки раиси бўлган бошқа бир дунёвий партия ҳукуматдан ўз вазирларини чақириб олди.
Ҳозир Тунис яна боши берк кўчада. Исломчилар ва дунёвийлар келиша оладиларми, уларнинг орасидаги кураш яна қонли воқеаларга айланиб кетмайдими? Яъни, Араб Баҳорининг иккинчи тўлқини келмаяптими? Ҳозирча, бу саволларга жавоб йўқ.