09 February 2013
07:17 - Бу ҳафта Нью-Йорк фондлар бозори сокин ҳаёт кечирди, аммо ўзбеклар ухламаслиги керак
Аввалги ҳафтада рекорд чўққиларга чиққан Нью-Йорк фондлар бозори бу ҳафта сокин ҳаёт кечирди. Зиг-загли чиқиш-тушишлар натижасида Dow Jones индекси озгина пасайди – 17 поғанага. Энди у 13993 га тенг.

Аввалари ҳам кўп марта таъкидлаганимиздек, Dow Jones индекси барқарор замонларда 13-14 минг ўрасида ўйнаб турарди. Демак, бу ҳафтадаги тушишда фавқулодда ҳолат йўқ.

Маълумки, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта компаниялар акцияларининг ўртача баҳосини ўзида акс эттиради. У ўзининг юқори позициясига чиқдими, демак, акцияларнинг нархи юксак нуқтада барқарорлашди, молиявий кризис феълан тугади. Бундай буён одамлар учун пулларни банкда эмас, акцияларда ушлаш фойдалидир.

Шундай экан, АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.

Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш, Ўзбекистонга пул юбориш ва бўш вақтини Youtube.com каби сайтларнинг кўнгилочар саҳифаларида ўтказавермасдан, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади.

Кўриб турибсизлар, “Ҳаракат”нинг эксперт ва мухбирлари Ўзбекистонда халқдан бекитиб келинаётган рақамларни ҳам топиб, Ислом Карим раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни қашшоқлик даражасига тушириб бўлганини фактлар билан исботладилар. Бизнинг сайтимизни ўқиб боринг, яқинда пулларингизга қайси воситачи молиявий компаниялар орқали акциялар сотиб олиш яхшилиги ҳақида маслаҳатлар ҳам эълон қилишга бошлаймиз.

Ўзбекистонни бошқараётганларга умид йўқ. Аҳволни миллатнинг ёрдами билан ўзимиз тузатишимиз керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону