08 February 2013
01:20 -
Пўлат Охун Швеция парламентининг таниқли депутати билан учрашди
Сўнги йилларда мажбуран Швецияда яшаётган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун бугун бу мамлакат парламентининг депутати Кент Харстат (Kent Harstedt) билан учрашди. Кент Харстат ҳозирда Швеция парламентининг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги делегацияси раисидир. Айни замонда, у Швеция парламентининг Европа Кенгашидаги делегацияси аъзоси ҳам.
Пўлат Охун ва Кент Харстат Ўзбекистон билан Швеция ва Европа Иттифиқининг алоқалари, Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг бориши билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилдилар. Пўлат Охун ўз мамлакати ҳали ҳам демократиядан узоқ эканлигини айтар экан, бу йўналишдаги биринчи жиддий қадам – ҳукуматнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан мамлакат ичида фаолият олиб бораётган ягона демократик ташкилот бўлмиш “Бирлик” Партиясини расман рўйхатдан олиниши бўлишини таъкидлади, Европа давлатлари бу масалада Ўзбекистон ҳукуматига таъсир қила олишлари мумкинлигини урғулади. Яқинда ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонасида бир гуруҳ “Бирлик” фаоллари расман қабул қилингани муҳим воқеа бўлганини, шу йўналишдаги ишлар давоим эттирилиши лозимлигини гапирди.
Пўлат Охун шу йил май ойининг охирида “Бирлик” Партиясининг катта делегациясини Стокгольм, кейин Брюссель ҳамда Страсбурга келиши учун тайёргарчилик ишлари бошлангани ҳам билдирди. Кент Харстат бундай делегация билан учрашишга тайёр эканлигини айтди.
Кент Харстат учрашувда тилга олинган масалаларга ҳам Швеция ҳукумати, ҳам Европа Иттифоқи расмийларининг эътиборини тортишга, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласини Ўзбекистон расмийлари билан бўладиган учрашувларда кун тартибига олиб келишга ваъда берди.
Кент Харстат ва Пўлат Охун бу каби учрашувларни доимий ўтказиб туришга келишдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения