07 February 2013
14:41 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистонда оламшумул янгиликлар, тўғрироғи, масхарабозликлар
Оламшумул сенсация!!!! Аслида. Бу сенсация масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Ўзбекистон меҳнат кодексига ўзгартириш киритилармиш. Коллеж битирувчилари ишга кирган пайтда, улар учун синов муддати бўлмасмиш. Ана сенсация-ю мана сенсация!
Агар ишнинг ўзи бўлмаса, коллеж битирувчиси қаерга ишга кираркану қаерда синов муддати бўларкан. Ишнинг ўзи йўқ-ку. Лекин, амалда коллеж битирувчилари ва талабалари Ўрусияда ҳеч қандай синов муддатисиз қора танли қуллардай ҳеч қандай ҳуқуқларсиз ҳам ишлашаяпти. Бу масхарабоз оғайнилар, ўзи йўқ ишга учун коллеж талабаларидан синов муддатини олиб ташлармиш. Марҳаматингизнинг чеки йўқ. Раҳмат.
Аммо, аҳмоқчилигам эви билан-да. Жуда ошириб юбординглар. Сизларнинг бу қилиқларингиздан одамнинг кулгиси қистайди, Юсуф Жуманинг "беш карра беш йигирма беши" эсга тушади.
Яна бир масхарабозлик!!! Солиқларни олиш учун энди Солиқ инспекцияси инкасса топшириқномасини қўймас экан. Ўзинг ихтиёрий тўлашинг керак экан. Агар тўламасанг, катта жарималар қўлланиларкан.
Ишлатгани қўясанларми йўқми? Ҳар йили бир ноқулайлик туғдириш билан овора бу ҳукумат. Қанақа қовоқ каллалар ўтириб ўйлаб чиқишар экан-а? Тадбиркорларнинг асабига тегишдан бошқа нарсани билишмайди. Бугун Ўзбекистонда иш очган одам муттаҳам ўғрига ўхшаб юради. Чунки, ишласанг муттаҳамсан, тўғрироғи, ҳам ишлайсан ҳам муттаҳамсан. Иштонсиз Карим, калласига келганини қилаяпти.