07 February 2013
01:03 -
Чирчиқдаги колония бошлиғи жавобгарликка тортилди
Ҳарбий прокуратура томонидан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган 64/6-сонли жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи, полковник А. Нарзиқулов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 301-моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жавобгарликка тортилган. Бу ҳақдаги хабарни мухбирларимизга тошкентлик адвокатлардан бири тақдим қилди.
Жиноят иши материалларига кўра, муассаса бошлиғи ўзи раҳбарлик қилаётган идора мулкларини ўзлаштириш, маҳкумларга берилиши лозим бўлган иш ҳақлари ва ижтимоий рағбатлантириш маблағларини ўзлаштирган.
Ҳозирги кунда муассасага опертив масалалар бўйича бошлиқ ўринбосари бўлиб ишлаб келган подполковник Тўлқин Тўхтасинов бошлиқ вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бу шахснинг номи “Ҳаракат” ўқувчиларига 2011 йилнинг 12 январида чоп қилинган “Жаслиқдаги қийноқлар ҳолва экан...” номли хабар орқали таниш, дейди мухбиримиз. Ўшанда муассасага подполковник Улуғбек Ҳамидов бошчилик қиларди. Буни қарангки, бошлиқлар келиб кетавераркан, қийноқнинг устаси бўлган Тўхтасиновлар ишлайвераркан.