06 February 2013
06:57 - Иштонсиз Ислом Карим тўрт элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилибди
Ўзбекистон режимининг ўзи бизнинг иддаоларимизнинг қабул қилиб, иқтисодимиз чўкаётганини феълан тан олгандан кейин, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг иштонсизлигини гапириш ҳақорат эмас. Чунки, киши бошига ЯИМ бўйича, демак, ўртача даромад бўйича, қозоқлардан 8 баравар орқада эканлигимиз тан олиндими, шундай шароитда Ислом Каримнинг иштони борлигини гапириш, унинг ўғриликда айблаш бўларди.

Хуллас, ўғри эмас, ҳамма ўзбеклар каби ғариб аҳволда иштонсиз яшаётган Ислом Карим тўрт давлат – Швецария, Иордания, Афғонистон ва Озорбайжон элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилибди. Бу ҳақда расмий хабар тарқатилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон режими сал кам 40 кун ичида иккинчи марта Ислом Карим ҳали тирик эканлиги исботлашга ҳаракат қилди. Аммо, унинг иштони йўқлигини ҳали тан олишга ҳозир эмаслар, шекилли, ишонч ёрлиқлари олиш каби расмий табдир ҳақидаги хабар ҳеч бир расмсиз эълон қилинди.

Ислом Каримнинг тушуниш мумкин, балки, ўғри қизи иштон олиб беришини кутаётган бўлса керак. Президентимиз ўғри эмас, фақат иштонсиз эканлиги билан ўзбеклар мағрурланиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону