06 February 2013
00:06 -
Ўзбекистон ҳукумати долларни ҳатто “расман” ҳам жиловлай олмаяпти
Бугун Ўзбекистон Марказий Банки мамлакат миллий валютаси – сўмнинг АҚШ долларига нисбатан қийматини эълон қилди. Расмий курсга кўра, бир АҚШ доллари 2004 сўм 36 тийин қилиб белгиланган. Одатдагидек Марказий Банк бу қийматда АҚШ долларини сотиш мажбуриятини олмаган. Шу пайтга қадар сунъий равишда ушлаб келинган валюта курси 1998 сўм 82 тийиндан ошган эмасди.
“Қора бозор”да эса АҚШ валютаси курси деярли ҳар куни ўзгармоқда. Шанба-якшанба кунлари ҳатто бир АҚШ доллари 3000 сўмгача кўтарилган бўлса, бугунги савдоларда бу кўрсаткич 2750 сўмни ташкил этди.
“Қора бозор”да эса АҚШ валютаси курси деярли ҳар куни ўзгармоқда. Шанба-якшанба кунлари ҳатто бир АҚШ доллари 3000 сўмгача кўтарилган бўлса, бугунги савдоларда бу кўрсаткич 2750 сўмни ташкил этди.