05 February 2013
21:47 -
Навоийда қуёш панеллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси Хитойнинг Suntech Power Holdings Co. ширкати билан бу борада келишуга эришди ва “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи корхона очишни расмийлаштирди. Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, лойиҳанинг дастлабки қиймати 10 миллион долларга тенг, корхонани қуриш 2015 йилда тугалланади.
Матбуот хабарларига кўра, “Ўзбекэнерго” ширкати яқин йилларда қуввати 2 ГВт.га тенг қуёш электрстанцияларини қуришни режалаштирган. Қиймати 250 миллион долларга тенг илк қуёш электрстанцияси Тошкент вилоятида бунёд этилади. Қуввати 50 МВт.га тенг ва йилига 110 миллион кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банки ва ўзбек томони маблағлари ҳисобидан амалга оширалади.
Яхши лойиҳа, аммо яна фақат давлатнинг капитали билан амалга ошириладиган лойиҳа. Ислом Карим Ўзбекистонда йирик бизнесга ва инвесторлар синфи пайдо бўлишига йўл бермасдан, иқтисодимизни фақат давлатга боғлаб, айнан иқтисодий инқироз туфайли йўқ бўлиб кетган СССРнинг ишини давом эттириш билан овора.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения