05 February 2013
13:29 - Олмалиқда ўзбек халқининг бойлигини ўғирлаш билан шуғулланадиган олтин кони қурилмоқда
Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати томонидан Тошкент вилоятида олтин қазиб чиқарадиган “Самарчук” номли янги кон қурилиши бошланди. Лойиҳа қиймати 74 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, кон собиқ "Қизилолма" кони базасида қурилади. Ҳар йили 0,2 миллон тонна маъдан қазиб чиқариш қувватига эга бўлган янги кон қурилиши 2015 йилгача тугатилиши режалаштирилган.

Конни ишга тушириш учун Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ўз ҳисобидан 35 миллион доллар, Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси 14,2 миллион доллар ва Ўзбекистон банклари 24,8 миллион доллар кредит ажратган.

Яхши хабар, яхши янгилик. Аммо, 20 йил кечиккан хабар. Бунинг устига, яна навбатдаги давлат корхонаси яратилмоқда. Тезда коррупцияга ботқоғига ботади ва халқнинг бойлигини ўғирлаш билан шуғулланади. Ислом Карим режимини тезда йиқитиб, рақобатга асосланган, ошкоралик ўқлари, яъни халқнинг назорати остида ишлайдиган хусусий корхоналар яратилмагунча, Ўзбекистон қашшоқликдан чиқолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону