05 February 2013
04:05 - Ўзбек чегарасида вазият ўнгланмоқда, иштонсиз Ислом Карим ўзбекларни сотмоқда
Қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик», «Кенгсой» ва «Маданият» назорат-ўтказиш пунктлари иши 4 февралдан эътиборан қисман тикланди, деб хабар берди қирғиз агентликлари. Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, айни пайтда «Дўстлик» пунктидан шахслар, транспорт воситалари, юклар, жониворлар ва бошқа мол-мулкни ўтказиш тўлиқ тартибда амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, «Кенгсой» ва «Маданият» пунктларида эса чекловлар ҳали ҳам мавжуд. Ўзбекистон томони Қирғизистон фуқароларини фақатгина Ўзбекистонга таклифномани кўрсатса, Қирғизистон ёки Ўзбекистон фуқароси билан никоҳ тузилгани ҳақидаги гувоҳномаси бўлса, авиабилети борларни Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ҳолларида ўтказмоқда. Бундай чеклов фақат Қирғизистон фуқароларига нисбатан қўлланилмоқда.

Бошқа давлатлар фуқаролари «Кенгсой» ва «Маданият» пунктларидан ҳеч қандай чекловларсиз ўтказилмоқда. «Дўстлик» пункти соат 8:00 дан 18:00 гача, «Кенгсой» ва «Маданият» пунтклари эса соат 9:00 дан 20:00 гача ишлайди, дейилади хабарларида.

Хуллас, иштонсиз Ислом Каримнинг кучи фақат шунга етибди. Айни пайтда, қирғиз фашистлари ўзбекларни катта шаҳарлардан, хусусан, Ўшдан сиқиб чиқариш сиёсатини жадаллаштирдилар. Ўзбекистон давлатижим туриб, ўзбекларга нисбатан сотқинлик қилмоқда. Аммо, унутмайликки, Ўзбекнинг шоири Юсуф Жуманинг айтганлари барибир амалга оширилади:

Кечир, қасос муқаррардир хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону