03 February 2013
15:39 -
Лубянка Ислом Каримни мазохистик руҳда танқид қилишга буйруқ берди
Россияда Кремлдан нисбатан мустақиллиги билан танилган Lenta.ru сайти ва Кремлнинг қўғрчоқларидан бири бўлмиш “Москавский Комсомолец” газетаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг 75 йиллигига бағишланган мақолалар эълон қилди. Энг қизиғи, иккала мақола ҳам ўта танқидий, аммо мазохизм руҳида ёзилган. Йиғи-сиғидан бошқа нарса йўқ. Шу пайтгача Россия ахборот воситаларида Ислом Карим тўғридан-тўғри ҳеч танқид қилинмасди, кўроқ, унинг сиёсий майдонда усталик билан иш олиб борётгани, Ғарб ва Россия ўртасида мувозанатли ҳаракат қилаётгани феълан мақталарди, холос.
Ана энди ўта танқидли иккита мақола чиқарилибди. Нимага? Нимага бўларди, ҳатто Ислом Каримнинг Лубянкадаги хўжайинлари ҳам тушунишдики, бундан буён унинг тахтини ушлаб туриш осон бўлмайди. Кўринишидан, энди Лубянка ҳам “мувозанатли” ҳаракат қилиб, ўз вассалини танқид қилишга рухсат, тўғрироғи, буйруқ берибди.
Lenta.ru сайтидаги “Гастарбайтерстан: Ислам Каримов задался вопросом, куда исчезает его народ” номли мақола муаллифи Петр Бологов ва Московский Комсомолец” газетасидаги “Агония Ислама: Президент Узбекистана Каримов загнал в исторический тупик себя и свою страну” номли мақоланинг муаллифи Даниил Кислов ўзбек халқнинг аянчли аҳволи ҳақида йиғи-сиғи қиладилар, мазохистлар яна нима ҳам қиларди, ўзларича бир қатор рақамлар келтирадилар. Аммо, ўзбек халқининг аҳволини кўрсатувчи ҳақиқий рақамлар келтирилмайди.
Майли фараз қилайликки, Петр Бологов ва Даниил Кислов иқтисоднинг асосий кўрсатгичлари – Ялпи Ички Маҳсулот ва Давлат Бюджетининг ҳажми каби нарсалар борлигини билмайдиган даражада саводсиз одамлар. Аммо, одамларнинг ўртача даромади, ўртача ойлиги ўта муҳим кўрсатгич эканлигини билишмайдими? Кўринишидан билишмайди, бундай рақамларни келтиришмайди. Шу сабабли, уларнинг мақолаларини ўқиган одамда Ўзбекистоннинг аянчли аҳволи ҳақида тўла тушунча бўлмайди.
Ваҳолангки, агарда улар Россияда ўртача ойлик 1 минг доллардан кўплигини, Қозоғистонда 700 доллар атрофида эканлигини, аммо Ўзбекистонда 90 доллардан ҳам оз эканлигини ёзсалар эди, русларнинг ўзини қўйиб туринг, бу нашрларни ўқийдиган ўзбекларнинг ҳам кўзи очилариди. Аммо, Лубянканинг мақсади ўзбекларнинг кўзини очиш эмаску!
“Московсий Комсомолец” газетаси Данииил Кисловнинг саводсизлигини бекркитиш учун бўлса керак, мақоладан кейин Ўзбекистонга оид баъзи рақамларни келтирибди. Масалан, эмишки, Ўзбекистонда ўртача ойлик $340. Ёлғон. Ахир яқиндагина МДҲнинг Статистика қўмитаси Тошкентда ўртача ойлик $120 эканлигини эълон қилди. Ўзбекистон бўйича ўртча ойлик Тошкентдан 3 баравар юқори эканлигини гапириш учун одам, тўғрироғи, бу газетадагилар аҳмоқ эканлигини тан олиш керак бўларди.
Аслида, улар аҳмоқ эмас, Лубянкани айтганини қилишга мажбурлар, холос. Ахир, ҳозир Лубянканинг одамлари президентку. Ўзбекистонда ҳам, Россияда ҳам.
Агар Петр Бологов ва Даниил Кислов Ислом Карим 75 йилга кирган кунлардаги Ўзбекистоннинг ҳақиқий аҳволини кўрсатишни истасалар эди, нисбатан кучсиз бўлса ҳам, Ислом Каримга қаши қаҳрамонларча кураш олиб бораётган демократик мухолифат борлигини, унинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясининг делегацияси Страсбург ва Брюсселда Европаламент ва Еврокомиссия расмийлари билан бир неча марта учрашувлар ўтказгани, яқинда Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонасида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, Бош котиби ва бир қатор вилоят раҳбарлари расман қабул қилинганини тилга олган бўлардилар. Аммо, Лубянкадан бунга рухсат берилармиди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения