03 February 2013
00:10 - Нью-Йорк Таймс газетасидаги Ўзбекистонга тегишли мақоланинг мақсади нима?
Бу машҳур газетанинг 31 январдаги сонидаги мақолада айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати НАТО Афғонистондан чиқиб кетаётганда кераксиз қуролларни ўзига бериб кетишни АҚШдан яширин равишда илтимос қилган эмиш. Бўлиши мумкин ва қилган бўлса, тўғри қилган. Аммо, газета мухбири буни қаердан билиб қолди? Ҳеч шубҳа йўқки, АҚШ ҳукуматининг ўзи истаган ва шундай мақола чиқартирган. Нимага?

АҚШ қуроллар бериш ҳақида қарор қабул қилиб бўлган. Бундай янгиликка жаҳон жамоатчилигини тайёрламоқчи. Уни тайёрлаш керакмиди? Аслида, йўқ.

Чунки, жаҳонда АҚШнинг бундай қадамидан безовта бўладиган биронта давлат йўқ. АҚШ берадиган қурол билан Ўзбекистон Россия ёки Хитойга таҳдид қилоладими? Йўқ. Қирғизистон ёки Тожикистонгачи? Қила олади. Аммо, Ўзбекистон истаса, ҳозирги кучи билан ҳам уларга таҳдид қилоларди. Қирғизлар Ўзбекни тириклайин ёққанда дипломатик демаршлар ҳам қилмаган Ўзбекистон раҳбарияти қурол ишлатармиди? Бўлмаган гап.

Ўзбекистон ҳозирги аҳволида, яъни қашшоқ, иштонсиз армия ва зўрға оёқда турган бюджети билан АҚШ берган қуролларини ишлатиш у ёқда турсин, уларни ишлатишга тайёр ҳолда ушлаб туришга ҳам ҳоли йўқ.

Аммо, асосан тожикларнинг бошқарувида бўлган Ўзбекистон режимнинг кунлари битмоқда. Ҳокимиятга миллатпарвар, ватанпарвар кучлар келади. Бу қуроллар ўшанда керак бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону