02 February 2013
00:07 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Бир аҳмоқ собиқ эркчиларга Юсуф Жума устидан арз қилибди

Эркчилар сайтига, якобы, Юсуф Жума билан бирга қамоқда ўтирган маҳбус қамоқдан чиқиб, хат ёзибди. Шу хатни эълон қилишибди, эркчилар. Уша ерда айрим фанатлар коммент ёзишган дағдаға қилиб, яна ўша собиқ маҳбус ҳам, Ю.Жума америкадан келса ўлдираман, деган.Яна бир қизиқ томони, ўша маҳбус 159-модда билан қамалган экан.159-модда билан қамалганларни Ислом Карим просто так чиқаришига ҳеч кўзим етмайди-да, лекин. У ерда айтилишича, Ю.Ж. бош кўтларингни ювиб намозингни ўқийверинглар-чи, бирор бир ўзгариш бўлармикан, деган эмиш. Агар шу гапни айтган бўлса, Ю.Ж тўғри айтибди. Биринчи, яхшилаб таҳорат олишни ўрган, намозингни бехато ўқишга ўрган. Кейин, бировларни ўлдиришни ўйлаб кўр. Аҳмоқ, фанатлар. Диннинг "Д" харфини ҳам тушунмайсанлар! Юсуф Жума шунақаларни айтган бўлиши мумкин.

“Ҳаракат” таҳририятидан: Ўзбекистонда “Эрк” партиясининг раиси аллақачон Самад Муроддир. Ислом Каримнинг собиқ малайи Салой Мадамин партиядан ҳайдалган ва сотқинлиги учун Ислом Каримдан олган квартираларнинг номерларидан иборат “53-54” лақаби билан танилиб бўлган. У ўзбекларнинг Иудасидир. Ўзбекистоннинг бугунги аҳволга тушишида, минглаб мусулмонлар қамоқларда чиритилаётганида бу “53-54” ва унинг ҳаромий укалари ҳамда ҳамтовоқларининг ҳам роли бор. Қамоқдан чиққан одам шуларга хат ёзган бўлса, аҳмоқларнинг аҳмоғи экан. Бунинг устига, бизга ёзилган хат муаллифи имо қилаётгандек, қамоқдан чиққан одам собиқ эркчиларга режимнинг топшириғи билан мактуб йўллаган бўлса керак. Мақсад – ҳақиқий курашчи Юсуф Жумага тош отиб қолиш.

Юсуф Жума мутлақо ҳақ. Мусулмонлар боши-кетини ювишдан бошқа нарсани билмайдиган, Оллоҳ берган мияни ишлатолмайдиган фанатиклар бўлиб қолганлари сабабли, бутун дунёда қулларга айлантирилганлар, руслар осонликча бизни босиб олганлар. Бу фанатиклар динимизнинг “Д” харфини ҳам билмаганлари учун, курашнинг йўлларини ҳам билмаганлар, ҳозир ҳам билмайдилар. У ерда бу ерда ўзларни портлатиб, йўқ бўлиб кетаверадилар. Хўрланган динимизни қайтадан оёққа қўядиганлар - ўрта асрлар савиясидаги фанатиклар эмас, ҳақиқий, яъни биз каби, Юсуф Жума каби мусулмонлардир.

 

Билиб қўйингки, тарихда собиқ эркчи-ҳаромийлар ва уларга хат ёзган одамнинг эмас, Юсуф Жуманинг сатрлари қолади:

Ислом кетиб қолади
Кураш тинган маводан.
Айриласан бир эмас
Бутун икки дунёдан.
Оқмай қолган дарё қалб
Курашдан тинган заҳот,
Сенинг учун тўхтайди
Икки оламда ҳаёт.
Дилда де: Оллоҳ, Оллоҳ,
Тилда де: Оллоҳ, Оллоҳ.
Ло илоҳо – иллоллоҳ
Муҳаммаду Расуллуллоҳ!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону