01 February 2013
16:30 - Хабарни ўқиган ўзбеклар йиқилиб тушмасин: Қозоғистонда турли касб эгаларининг ўртача ойлиги эълон қилинди
Аввалги хабарларимиздан бирида Қозоғистон Статистика Агентлигига асосланиб, бу мамлакатда ўртача ойлик 2012 йилда 100 минг 800 танга, яъни $668 бўлганини билдирган эдик. Бугун яна ўша Агентлик турли касб эгаларининг ўртача ойлигини эълон қилди. Ҳамма маълумотларни бериш катта жой олади, шу сабабли, хабаримизни ўқиётган ўзбекларни йиқилиб тушмаслик билан огоҳлантириб, баъзи касбларнинг ойлигини билдирмоқчимиз:

Компютер программистлари - $280 дан $1900 гача.
Қоровуллар – $165 дан $525 гача.
Автомобиль ҳайдовчилари – $270 дан $2000 гача.
Олий ўқув юртларининг ўқитувчилари – ўртача $540.
Шифокорлар – ўртача $755.

Бу каби хабарларимиз Ислом Каримнинг ҳам қулоғига етиб борди шекилли, у одамларнинг олдига чиқишга ҳам қўрқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўртача ойлик 80-90 доллар атрофида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону