31 January 2013
03:09 -
Тошкентда янги хорижий корхона иш бошлади, аммо битта-битта корхона қуриш билан қашшоқликдан чиқиб бўлмайди
Пойтахтда иш бошлаган “Rieter Uzbekistan” хорижий корхонаси тўқимачилик машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Бу йирик лойиҳа “Ўзбекенгилсаноат” давлат-акциядорлик компанияси ва Швейцариянинг “Rieter AG” ширкати ҳамкорлигида бунёд қилинган. Маҳаллий газеталарнинг ёзишича, лойиҳага 3,85 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиниб, корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилган.
Корхонада дастлабки босқичда тараш ва пилталаш машиналари ишлаб чиқарилади. Кейинги босқичларда эса ҳалқали йигирув машиналари тайёрлаш, шунингдек, эҳтиёт қисмлар учун металлга ишлов бериш йўлга қўйилади.
Бундай лойиҳа мақтовга сазовор, аммо эътибор беринг, гап Ўзбекистон тарафдан давлат иштирок этаётган корхона ҳақида кетмоқда. Ўзбекистонда кўплаб бойлар пайдо бўлиб, уларнинг ўзи оммавий инвестициялар қилишга ва чет эл инвестициясини жалб қилишга бошламагунча, мамлакатимиз иқтисодида сезиларли ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас. Демак, қашшоқликдан чиқолмаймиз.