29 January 2013
13:49 - Башар Асад режими кутилгандан ҳам мустаҳкамроқ чиқди
Сурияда кеча яна 114 киши ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги пойтахт Дамасқда, дейилади Ал-Жазира телеканалининг хабарида. 1,5 йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушида 60 минг киши нобуд бўлгани, 230 минг киши яшайдиган жойини ташлаб қочишга мажбур бўлгани ва 3 млн одам инсонпарварлик ёрдамияга муҳтож эканлиги БМТ томонидан эълон қилинганди.

Сурия президенти Башар Асадга бўйсунадиган расмий армия мухолифатчиларнинг Озод Сурия Армиясига бўш келмаяпти. Башар Асад араб мамлакатларидан келган делегация билан учрашиб, агар четдан ҳеч ким аралашмаса, бутун муаммоларни 2 ҳафта ичида ҳал қила олишини айтди. АҚШ эса, Россияни Башар Асадга ҳарбий ёрдам, айниқса, вертолётлар бермасликка чақирмоқда.

Кўринишидан, чет элнинг ёрдамисиз Озод Сурия Армияси Башар Асадни йиқитолмайди. Ҳозир НАТО Туркиянинг Сурия билан чегарали яқинига “Патриот” ракеталари ерлаштирмоқда. Лекин, Туркия бу урушга тўғридан-тўғри аралашишдан чўчимоқда. Чунки, туркларнинг армияси шундоқ ҳам курд террористлари билан овора. Демак, ишни НАТОнинг ўзи тамомлаши керак бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону