28 January 2013
23:34 -
Сирдарёдаги АЁҚШда портлаш содир бўлди
Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаевга кўра, бугун тушдан сўнг Гулистон шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида метан газ баллони ўрнатилган Ласетти автомобили портлади. Портлаши оқибатида инсоний талофатлар йўқ, Ласеттидан бошқа 2 та автоулов жиддий техник шикаст кўрган.
“Шохобча ҳудуди милиция ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қуршаб олинган. Автоулов ҳайдовчиси омон қолган. Шохобчанинг икки ходими ўртача даражада тан жароҳати билан шифохонага келтирилган” дейди Ризаев.
Мазкур шохобча шаҳарнинг Тошкент – Самарқанд трасса йўли ўтадиган қисмида жойлашган. У фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Файзулла Муллажоновнинг укаси Ҳусан Муллажоновга тегишли экани айтилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения