27 January 2013
13:39 -
Баҳс: Андижонда қурилаётган “президент уйлари”дан миллатнинг асоссиз қўрқоқлигича

Турон Буюк Сиз Узбекистондаги ахолини деярли хаммасини ушбу Андижонлик ватондошингизга ухшатканингизга узр-ку, кушила олмайман. Бугунги кунга келиб Узбекистон ахолисининг купчилиги тизимни ва хусусан Президентнинг узини ёмон куради. Чунки турмуш тарзи энг паст даражада бизда. Аммо куркув бизда жудаям кучли кон-конимизгача сингиб кеткан. Ва бу хар доим хам асоссиз деб булмайди. Канчадан канча одам улиб ёки камалиб кеткани купчиликни ёдида. Ахоли уртасида тугри таргибот ва ташвикот ишларини олиб боришга эришсак, ишонтириб айтаманки, натижа умуман бошка куринишда булади.
“Ҳаракат” таҳририятидан: Ҳурматли ўқувчимиз, шу ёзган сўзларинингиз Сизни йўқ қилиш ёки қамаш учун асос бўлоладими? Ўзбекистонда яшаётган мухолифатчилар ўз исмларини кўрсатиб, тузумни очиқдан-очиқ танқид қилмоқдалар. Тўғри, Ўзбекистонда бу танқидларни эълон қилиш имкони йўқ. Шу сабабли бизнинг сайтимизда ўз фикрларини ёзмоқдалар.
Хўш, Сиз нимадан қўрқасизку, ўз исмингизни кўрсатмайсиз, ёки қулликдан қутилиш учун курашаётганлар сафига қўшилмайсиз? Қўрқув асосли бўлса, буни тушуниш мумкин. Аммо, ўзбекларнинг, айниқса, ўзбек зиёлиларининг қўрқувини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бу қорамолларга айланганларнинг қўрқувидир.

Сиз ўзингизни ва бошқаларни оқлашга ҳаракат қилмоқдасиз, холос. Аслида, қўрқадиган ҳеч нарса йўқ. Ўзбеклар қорамолларга айланганини тан олинг. Мақсадимиз – Ўзбекни қайтадан миллат қилиш. Қиламиз ҳам. Аммо, Сиз тамошабин бўлиб қолаверасизми? Яъни, қорамол бўлиб?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения