27 January 2013
03:35 -
Элмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди ҳисоб

Мамлакат, миллат, хусусан, хотин-қизлар олдида даҳшатли муаммолар турган бир пайтда сафсатобозлик қилиш билан чекланган конференцияда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Устави янги таҳрирда қабул қилинди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг таркиби сайланди. Қўмитанинг янги раиси этиб эса, Элмира Боситхонова сайланган.
Маълумки, бизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисини Бош вазир ўринбосари қилиш анъанаси бор. Демак, эрта-индин бу ҳақда Президентнинг фармони чиқса керак.
Дарвоқе, конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев ҳам қатнашган ва нутқ сўзлаган.