26 January 2013
02:45 -
Музаффаржон Ҳакимов "Ўзбекэнерго" ширкати раиси ўринбосари этиб тайинланди
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Музаффаржон Ҳакимов "Ўзбекэнерго" ДАК раиси ўринбосари этиб тайинланди. Компания матбуот хизматига кўра, Музаффаржон Ҳакимов бунгача "Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик компанияси филиали бўлган «Энергосотиш» директори лавозимида фаолият юритиб келган. Ширкат раиснинг ўриносабри Алишер Файзиевнинг нима сабабадна ишдан олингани борасида маълумолар йўқ.
Ўтган йилнинг декабрь ойида "Ўзбекэнерго" ДАК раиси Ботир Тешабоевнинг ўрнига Искандар Боситов компания раиси этиб тайинланган.
Кўплаб мамлакатлар қатори активлари давлат ихтиёрида бўлган "Ўзбекэнерго" ширкати таркибига 54 корхона ва ташкилот киради. Улардан 41 таси очиқ акционерлик жамияти, 11 таси унитар корхона ва иккитаси МЧЖдир. Ўзбекистон электросанциялари қуввати 12,4 млн. кВт.дан ошади, бу Марказий Осиёдаги жами бирлашган энерготизимнинг 50 фоизи дегани. «Ўзбекэнерго» компанияси республикада электроэнергия ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи асосий муассаса ҳисобланади, дейилади матбуот хизмати хабарномасида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения