05 May 2008
03:00 -
23:30 - Юсуф Жума аппеляция ҳуқуқидан маҳрум қилинди(ми?) - Собиқ ҳоким террорчиларнинг гумаштасими? 23:00 - Фуқаролар мурожаати - ҳукуматнинг оғриқли муаммоси 22:00 - Пўлат Охунни

23:30 - Юсуф Жума аппеляция ҳуқуқидан маҳрум қилинди(ми?)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятнинг диссидент шиор Юсуф Жума оиласига таяниб билдиришича, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди шоирни аппеляция ҳуқуқидан маҳрум этган. Жамият Маказий бошқаруви томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 42-44-моддалари асосида маҳкумга жамоатчи ҳимоячи этиб тайинланган Васила Иноятнинг ёзган аппеляция шикояти суд томонидан тегишли тартибда қабул қилинмагач, у почта хизмати орқали судга юборилди.
Аммо аппеляция муддати ўтиб бораётганига қарамай суд на айбланувчи, на ҳимоя тарафнинг мурожаатларини оқибатсиз қолдирмоқда. Ҳали расман тасдиғини топмаган маълумотларга кўра, Юсуф Жума Навоий вилоятидаги 64-49-жазони ижро этиш муассасасига жазони ижро этиш учун юборилган. “Эзгулик” инсон ҳақлари жамияти Юсуф Жума ишини тадқиқ этишда давом этмоқда, дейди мухбиримиз.
Собиқ ҳоким террорчиларнинг гумаштасими?
Бир қанча оммавий ахборот воситалари ҳукуматнинг кўз қарашларини бироз ўзгача услуб билан ифодалаш учун барпо этилган “Узметроном” ахборот ширкатига таяниб, Самарқанд вилоятининг собиқ раҳбари Аъзам Баҳромовнинг ҳибсга олинганини ёзишмоқда.
Бу ўринда эътиборга молик бўлган бир муҳим элемент бор. Собиқ ҳоким гўё террорчилик ташкилотларини молиялаштирган(!). Бу сўз халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашида нутқ сўзлаган Ислом Каримнинг тилидан чиққани учун ҳам “исбот”ини топмаслигининг иложи йўқ, дейди мухбиримиз.
Бироқ марказдан Самарқандга ташланган десантчи-терговчилар таъқибидан қочиб пойтахтга келган собиқ ҳокимнинг қариндошларидан бири бу айблов ҳокимга Президент билан шахсий келишмовчилик туфайли ёпиштирилгани, бу ўринда Ислом Каримнинг амакиваччаси Азим Каримовнинг роли беқиёслигини эътироф этди. Унинг таъкидлашича, Азим Каримов Самарқанд вилоят “Матлуботсавдо” ҳиссадорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб, вилоятдаги кадрлар масаласини ҳал этган. Аъзам Баҳромов эса унинг йўриғиги юрмаган... ва ҳали номаълум бўлган террорчиларга шерикликда айбланмоқда.
23:00 - Фуқаролар мурожаати - ҳукуматнинг оғриқли муаммоси
“Эзгулик” жамияти фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, улар асосида монтиронинглар ўтказиш ҳамда фуқаролар мурожаатларига жавоб қайтаришда “Фуқаролар мурожаатлари ҳақида”ги Қонун ва бошқа қонуний меъёрларга асосланади, дейилади бу ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотининг пресс-релизида (№25, 5 май 2008). Мазкур қонун талабларини бузиш муайян даражадаги жавобгарликка ҳам асос бўлиб, бу жавобгарлик даражаси Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги қонуни ва Жиноят Кодексларида белгилаб қўйилган. Шунга қарамай ҳукуматимизнинг бир қанча идоралари бу қонун талабларини беармон бузиб ётишибди: уларга бу борада на жавобгарлик бор, на маъсулият.
“Эзгулик” жамияти ўз т ажрибасидан келиб чиқиб, Президент девони арзларни амалда кўрмаслиги, Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) келган аксарият шикоятларни Республика Олий суди, Бош прокуратурага жўнатиши, Бош прокуратура қабулхонасидагилар эса шикоятларни қуйи инстанцияларга жўнатиш билан машғул эканлигини билдиради. Судлов тизимидаги ҳар қандай юқори мансабли шахс устидан арз қилсангиз эса, Олий суднинг канцелярияси бошлиғи Б. Сафаров имзоси билан номигагина, стандарт жавоблар жўнатилаверади.
Бир қатор конкрет мисоллар берилган бу пресс-релизнинг сўнгида шундай дейилган: “Эзгулик” мамлакатимиздаги қонунчилик амалиёти кафолати бўлган прокуратура идораларидаги бундай бош-бошдоқликни кескин қоралайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида”ги қонун талабларини қўпол равишда бузаётган Республика Бош прокуратураси раҳбарияти, шахсий таркибини бундай нохуш ҳолатлар юзасидан изоҳ беришга чақиради. Бош прокуратурада юзага келган фуқаролар мурожаатларига нисбатан беписандлик, лоқайдлик устидан Ўзбекистон Республикаси Парламенти, кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, айни мавзуга уларнинг эътиборини қаратади.
Пресс-релизнинг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишиш мумкин - www.ezgulik.org
22:00 - Пўлат Охунни яна Тошкентга ўтказишмади, унга нисбатан маъмурий иш қўзғатишмоқчи
Бугун “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун иккинчи марта Наманган вилояти ҳудудидаги чегара постида ушланди. 6 май куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг аппелация ҳайъати мажлисига келаётган “Бирлик” фаолини чегара пости раҳбари капитан Дольфлид қуролланган соқчилар қуршовида милиция пунктига олиб келди. Иккинчи марта паспортсиз ҳужжат текширув пунктини кесиб ўтишга уринаётганликда айбланган Пўлат Охуннинг қилмиши “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 223-моддаси билан баҳоланиб, милиция ходимлари томонидан далолатнома тузилди. Пункт раҳбарининг айтилишича, далолатнома тегишли тартибда судга юборилади.
“Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига ёзилган аппелация тартибидаги шикоятимда Президент Ислом Каримов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовни ишга гувоҳ сифатида чақирилишини талаб қилганман. Эҳтимол, бир йилдан бери менга биринчи марта бундай қўпол муомаланинг сабаблари шундандир”, дейди Пўлат Охун. “Бирлик” фаолининг таъкидлашича, уни изоляция қилишларига сабаб оддий паспорт можаросининг халқаро миқёсга кўтарилиши, суд мажлисига АҚШ, Германия элчилиги ходимларининг келиш истагини билдирганида ҳам бўлиши мумкин.
Пўлат Охун билан сўзлашган мухбиримизга кўра, ҳукумат оддий паспорт можаросини жиддий провакацияга айлантириши, айни пайтда, қўзғатилган маъмурий ишни жиноят ишига айлантириши эҳтимолини назардан қочирмаслик керак. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг сўровларига фуқаролик ишлари бўйича на Шайхонтохур суди, на Тошкент шаҳар суди жавоб қайтармоқда. Афтидан, суд аппелация мажлисини шунчаки Пўлат Охуннинг иштирокисиз ўтказиб юбормоқчи ёки аксинча, умуман ўтказмоқчи эмас.
9:00 - Абдулла Орипов... қонундан устун(ми)? (“Эзгулик” жаамиятининг пресс-релизи, № 24, 3 май 2008)
Адабиёт яшаса - миллат яшар! (Чўлпон)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг бир неча аъзолари, таниқли ёзувчи ва шоирлар мурожаат қилиб, уюшма раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг ноқонуний равишда раҳбарлик лавозимини эгаллаб турганини баён қилишган. Мазкур муаммони ўрганиш мобайнида “Эзгулик” фаоллари бир қанча ижодкорлар билан суҳбатлашди, ишга тааллуқли материаллар билан танишди. Шунга кўра, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбариятининг бир неча йиллардан бери Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларини қўпол равишда бузиб келаётганига амин бўлишди.
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси мамлакатимиздаги йирик жамоатчилик ташкилотларидан бири бўлиб, у “Жамоат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун ва ўз Уставига мувофиқ фаолият олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган мазкур уюшма Уставига кўра, унинг ҳар беш йилда бир марта Съезди (Қурултойи) чақирилиши, узоғи билан бир йилда пленуми ўтказилиши кўзда тутилган. Уюшма фаолиятига тааллуқли принципиал масалалар ташкилотнинг олий органи бўлмиш Съездда тасдиқланиши, муҳим масалаларга мазкур йиғинларда қарор берилиши белгиланган. Аммо Ёзувчилар уюшмасида сўнгги марта 1992 йилда Съезд ўтказилган ва бу мажлисда Ўзбекистон Халқ шоири Жамол Камол уюшма раиси этиб сайланган. Орадан икки йил ўтиб, Ўзбекистон Президентининг Кадрлар сиёсати ва ташкилий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси Темур Алимов томонидан халқ шоири Абдулла Орипов ноқонуний равишда уюшмага раҳбари этиб тайинланган.
Орадан ўтган қарийб 15 йиллик даврда Съездлар ўтказилмади, уюшма қошидаги марказ-у жамғармалар синиб кетаверди. Ёзувчилар ўртасидаги аҳилликка путур етди. Уюшманинг кўплаб аъзолари моддий-маънавий кўмаклардан маҳрум бўлди. Мамлакатимизнинг ўзига хос интеллектуал мулки жамланган жамоат бирлашмаси фитна уясига айланди. Уюшма раҳбарияти шуурида илдиз отган маҳаллийчилик иллати туфайли уюшма таркибидаги жамғарма-ю моддий-техник база раиснинг юртдошларига тортиқ қилинди. Ўзига хос нўноқ бошқарув услуби туфайли ўтмишда мунтазам ўтказиладиган маърифий тадбирлар барбод қилинди. Кўпчилик ижодкорлар мазкур уюшма атрофидаги муттасил можаролардан безиб қолишди.
Совет Иттифоқи тузилганининг дастлабки йилларидаёқ барпо этилган Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вақти келиб мамлакатимиз мустақиллиги, унинг истиқлолга эришишида асосий роль ўйнаган жамоатчилик институтларидан бири бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Халқимиз эрки ва иродасини ифода этишда ёрқин машъал бўлган ижод аҳлининг бошини қовуштириш, айни пайтда жамоатчиликда ҳуррият ғояларини шакллантиришга беқиёс ҳисса қўшган мазкур жамоат ташкилоти ўзига хос мавқега эга эди. Ижод аҳлини маънавий, моддий қўллаб-қувватлашни мақсад қилган бу уюшмадан эндиги кунда беш-ўнта доимий ишлайдиган ходим-у, можаро уясига айланган бир боғ мерос қолган. Унинг яқин ўтмишдаги на довруғидан, на мавқеидан нишон бор: мол-мулклари ғорат қилинган, унинг қошидаги Адабиёт жамғармаси, Адабиётни тарғиб қилиш маркази, Дўрмон боғи ачинарли бир ҳолда.
Шунга қарамай уюшманинг ноқонуний раҳбари Абдулла Орипов ҳукуматнинг доимий эътиборида бўлиб келди. У қўша-қўша орденлар билан сийланди, жамоат ташкилоти раҳбари бўлишига қарамай ҳукумат томонидан хизмат машиналари билан тақдирланди. Унинг қонунбузарлигига қилдан қийиқ ахтарадиган Адлия вазирлиги маъмурияти кўз юмиб келмоқда. Оддийгина манзили ҳақидаги маълумотни вазирликка тақдим этмагани учун ёпилган Қозоқ маданий маркази, бир неча марта сабабсиз огоҳлантиришлар олган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ва яна қанча ноҳукумат, жамоатчилик ташкилотлари қисмати олдида Ёзувчилар уюшмасининг қонунбузарлиги... кечирилишини тушуниш мумкин.
Негаки, ижодкорларнинг бошини силаш, уларни ҳар томонлама қувватлаш учун ташкил этилган уюшма ўзининг аъзолари Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) ноҳақ қамалганида унинг ҳимоясига отланган ижодкорларни тазйиққа олди.. Ёзувчи Эмин Усмон қийноқлар натижасида жон берганида мум тишлади. Ўнлаб ижодкорлар хорижга бадарға қилинганида жим турди. Шоир Юсуф Жума қамалгани ҳақида дунё гапираётган пайтда гўё буни эшитмади... Шунинг учун ҳам Абдулла Орипов қонунни бузишга ҳақли, шунинг учун ҳам Адлия вазирлиги бу қонунбузарликни кўрмайди!..
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги маъмуриятини Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига барҳам беришга чақиради. Нодавлат-нотижорат, жамоатчилик ташкилотлар ҳақидаги мамлакатимиз қонунчилиги талаблари асосида уюшма фаолиятини тафтиш қилишга ундайди. Мазкур ишининг жамоатчилик ўртасидаги аҳамиятини ҳисобга олиб, оммавий ахборот воситалари орқали тафтиш хулосалари эълон қилиниши лозимлигини эътироф этади.
8:00 - Пўлат Охун Тошкентгда бўладиган аппеляция суди мажлисига кетаётиб ушланди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияси раиси Пўлат Охун паспортини алмаштиришни пайсалга солаётган Ички ишлар вазирлиги расмийлари устидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман судида иш очтирганди. 2 апрель куни судья Дилбар Мавлонова Пўлат Охун келтирган ҳамма далилларга кўз юмиб, унинг шикоятини рад этгач, у Тошкент шаҳар судига аппелация тартибида шикоят берди.
Бугун Тошкент шаҳар судида бўладиган суд мажлисида қатнашиш учун Пўлат Охун ўзи яшайдиган Шаҳрихондан кеча йўлга чиқди. Унинг саргузаштлари уйидан чиқмасданоқ бошланди.
“Бирлик” фаоли ўз маҳалладоши Отабек Аҳлиддинов билан унинг автомобилида соат кундуз 12 да йўлга чиқишга тайёрланар экан, соат 11 ларда маҳаллий ДАИ ходимлари Отабекнинг уйига келишган ва унинг автомобилида гўёки қандайдир камчиликлар борлигини рўкач қилиб, автомобилни олиб қўйишган.
Шундан кейин Пўлат Охун ва Отабек аввал автобусда Қўқонга келишди ва бу ердан таксига ўтириб Тошкентга қараб йўлга чиқишди. Қамчиқ довонидаги биринчи туннель олдида текширув постидан ўтишди. Аммо, ҳали иккинчи тунелга етмасдан, уларни аввалги постнинг милиционерлари қувлаб етиб тўхтатишда ва мажбуран яна ўша постга қайтариб олиб келишди.
Бу ерда Пўлат Охун ва униг ҳамроҳини кечаси соат 24 гача ноқонуний ушлаб туришди. Унга Ўзбекистонда паспортисиз, яъни ноқонуний юриш айби қўйилди ва жазолаш учун протоколлар тузилди.
Бу вақт ичида милиционерлар ушланганларга тузуккина муаомала қилишган, Пўлат Охуннинг “Бирлик”дан эканлигини ўргангач, бу мухолифат ташкилотининг фаолияти билан қизиқишган ва ҳатто маҳмондорчилик қилишган. Охир-оқибатда эса, “узр, биз хизматдамиз, сизларни Тошкентга ўтказолмаймиз, уйга қайтасиз” деб шарт қўйишган. Бошқа иложи бўлмагани сабабли, Пўлат Охун ҳамроҳи билан милиционерлар тўхтатиб берган йўловчи автомобилда орқага қайтишга мажбур бўлган. Милиционерлар бу йўловчи машинанинг ҳайдовчиси Муҳаммаджон исмли йигитдан икки кишини Шаҳрихонга ташлаб кетишни сўрашган.
“Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси Акбар Ориф (у ҳозир вақтинча Данияда яшайди) бир тарафдан Пўлат Охун билан, иккинчи тарафдан партия раиси Абдураҳим Пўлат билан телефон орқали алоқада бўлиб турди. Абдураҳим Пўлат алоқа ёмон бўлгани сабабли, Ўзбекистондаги сафдоши билан тўғридан тўғри гаплашолмади.
Тошкент шаҳар судида бугун бошланиши керак бўлган суд жараён кечиктирилса керак.