25 January 2013
02:59 - Ўзбекистон тарафи қирғиз чегарачиларнинг шартларини қабул қилди
CA-NEWS ахборот хизматининг Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси Тўқун Мамитовга таяниб блдиришича, Ўзбекистон томони Боткендаги чегара билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш бўйича Қирғизистон чегара хизмати илгари сурган шартларни қабул қилган. Бироқ бу шартлар нимадан иборатлиги, вазиятнинг қай томонга ўзгараётганини хабардан англаш мушкул. Мамитов махсус брифингда “Қорасув туманининг Барақ анклавига олиб борадиган ўтиш пунктини очиш борасида бир тўхтамга келинмади. Биз ўтиш пунктини очишни таклиф қиляпмиз, лекин улар (Ўзбекистон тарафи дейилмоқчи - Ҳаракат) бошқа фикрда. Чегарадаги вазият ҳал бўлмас экан, одамлар қийналаверади” деган.

Ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, ўз халқини алдаб юришдан бошқа ҳеч нарсага қодир бўлмаган, бунинг устига қўрқоқ Ислом Карим вақти келиб қирғизларнинг ҳамма талабларини қабул қилади. Демак, Ўзбекистондага мавжуд режим йиқитилгангдан кейин, Ўзбек миллати адолатни тиклаш учун кўп кураш, балки, уруш олиб боришга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону