02 May 2008
03:00 -
21:30 - Мактабми пиллахонами?! 15:00 - Андижонни қурт босди - “Бирлик”чи Рахматилло Камолов Россияда оламдан ўтди, ўз юртида тупроққа берилди
21:30 - Мактабми пиллахонами?!

Сайт маъмуриятидан: Бугун ўзини Ҳамид Бухорий деб атаган ўқувчимиздан мактуб олдик. Кўринишидан, бу мактуб бизнинг Андижонда мактаб ўқувчиларни пилла боқишга мажбуран жалб қилинаётгани хусусидаги хабар таъсирида битилган. Бу хат пилла атрофидаги воқеалар мамлакатимизнинг ҳамма жойида бўлаётганини исботлайди. Қуйида ўша хатнинг тўла матни.

* * *

Ҳали яқинда Ислом Каримов болаларни эксплуатация қилмаслик ҳақида халқаро конвенцияга қўшилганини эълон қилганди. Аммо Бухоро вилояти раҳбарлари президентнинг гапи бошқа, иши бошқалигини яна бир марта исботлашди.

Гап шундаки, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 21 ўрта мактаб маъмуриятига 80 грам пилла топширилган. Мактаб директорига пиллани нест-нобуд қилмасдан ўз вақтида белгиланган нормада топшириши кераклиги айтилган ва Бухоро вилоятидаги Хитойга қарашли бўлган пилла ширкати билан мажбуран шартнома туздирилган. Шартномага кўра режа қилиб 300 кг дан ортиқ пилла хом ашёси топшириш мажбурияти юкланган. Пиллани боқиш учун эса шоир Юсуф Жумаевдан тортиб олинган, ишчиларнинг ўз рахбарлари Юсуф Жумаев бўлмаса ишламаймиз, деб ишни ташлаб кетишлари натижасида қаровсиз қолган тут майдонлари 21-мактаб ихтиёрига топширилган.

Мактаб директори пилла етиштириш имкони йўқлигини, болалар мактабга соат саккиз яримга қараб келишини, бунгача пиллани бир маротаба озиқлантириш кераклигини рўкач қилиб, пилла етиштиришдан бош тортган. Туман ҳокими Матлуб Нуъмонов эса директорга агар гапини икки қилса нафақат қаматиб юборишини, уруғ аймоғи билан қуритишини айтиб дағдаға қилган. Бу дағдағадан қўрққан директор ипак қуртини ўз номига расмийлаштириб, мактабга олиб келишга мажбур бўлган.

Ипак қуртини олиб келган мактаб директори қуртларни тонгги озиқлантиришга Юсуф Жумаев қишлоғида яшаётган юқори синф болаларини жалб қилган. Болалар тонгда ипак қуртига тут баргларини териб олиб келишлари лозим.

Узоқ йиллардан буён пилла боқиб келган пиллакорларнинг айтишига қараганда 80 грамм пилла хозир бошланишида бирта хонада турсада, ипак қурти ривожланиши даражасида мактабнинг кўпчилик хоналарини эгаллаши мумкин экан.

Биз мактаб директорига мурожаат қилиб, бу болаларнинг дарсларни қолдиришига сабаб бўлмайдими деб сўраганимизда, у қуйидагича жавоб берди:

- Хоналар етишмасдан бу болаларнинг дарс соатлари қисқаришига сабаб бўлиши мумкин, на илож бизга шундай мажбурият юклашди.

21-мактаб ўқувчилари ота-оналари эса мактабларнинг ипак қурти етиштириши оқибатида нафақат болаларнинг дарс соатлари қисқаришидан, болаларининг тонгги совуқда касалликлар ортиришларидан ҳам хавотирланмоқдалар. Бу борада ҳатто 21 мактабнинг собиқ директори Бешим Ахмедов (Ҳозирда нафақада) Республика Президентига норозилик билдириб ёзма равишда мурожаат қилган.

Ҳамид Бухорий

15:00 - Андижонни қурт босди

Бу вилоятда мактабларга қурт боқиш топшириғи берилгани аввалгаи хабарларимизда билдиргандик. “Ҳаракат”нинг хабаридан кейин маҳалий ҳокимият идоралари ўз планларига ўзгартишлар киритганга ўхшайди.

Ҳозир мактабларда қурт боқиш ўқувчиларга эмас, ишончли ўқитувчиларга топширилгани урғуланмоқда. Улар қуртни ўйларида боқишади ва қурт боқиш даврида ўқишдаги вазифаларидан, яъни болаларни ўқитишдан озод қилинишади. Аммо, ўқитувчилик учун тайинланган маошни олаверишади. Уларни ўрнига ким дарс беради, дарса бўладими ўзи, деган саволлар эса очиқ қолмоқда.

Юолалрни қурт боқишга жалб қилиш бошқа шаклада бўлиши ҳам маълум бўлмоқда. Ўқитувчилар боққан қурт учун тут барги териб келиш ўқитувчилар билан бир қаторда ўқувчиларга ҳам юкланибди. Ҳар ҳолда Шаҳрихон туманида айнан шундай бўлиши эълон қилинган.

Мухбиримиз бу масалада ониқ маълумот олиш учун Ўзбекистон Олий мажлисининг депутати, туман халқ таълим бўлимини мудири Муҳидин Мирзаев билан кўришишга ҳаракат қилди, лекин уни топиб бўлмади.

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Олтинукўл, Андижон, Асака тумнларида ҳам қурт боқишда аҳвол шундай эканлиги аниқланди.

Қурт боқишга давлатнинг бошқа муассаса ва идоралари ҳам жалб қилинмоқда. Масалан, туман соғликни саклаш бўлимлари ҳам қурт боқиш топшириғини олишган ва уларга маълум миқдорда қурт берилган. Аник тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳатто боғча табиячилари ва қишлоқ амбулаторияларида ҳам қурт боқиладиган бўлган. Баъзи амбулаторияларнинг мудирлари бундан норози бўлиб, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишган.

“Бирлик”чи Рахматилло Камолов Россияда оламдан ўтди, ўз юртида тупроққа берилди

30 апрель куни “Бирлик” фаоли Раҳматилло Камоловнинг жасади Россиянинг Владимир шаҳридан олиб келинди ва у шу куниёқ ўзи яшайдиган Шаҳрихонда тупроққа берилди.

Жанзасида катнашган одамлар 1989йилдан бери “Бирлик” фаоли Раҳматиллонинг миллатпарвар инсон бўлгани ва адолат йўлида кўп иш қилганини гапиришди.

Рахматилло Камолов миллионлаб ўзбеклар каби ризқини қидириб Россияга кетган ва ўша ерда бевақт ўлган. Бу воқеанинг яна бир фожеали томони шундаки, унинг ўғли Эркин 2005 йилнинг ёзида Москвада ваҳшийларча ўлдирилган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону