23 January 2013
14:13 - Билл Гейтс бойлигининг 95 фоизини ҳайрия ишларига бермоқчи
АҚШнинг 1-чи, дунёнинг 2-чи сонли бой одами Билл Гейтс ўзи тузган Microsoft компаниясининг бошқарувидан бир-икки йил аввал айрилиб, ҳаётини бундан буён ҳайрия ишлшарига бағлашини билдирган эди. Унинг ҳозирги бойлиги 63.4 млрд доллардир. У ҳозир ўз бойлигини қандай ишлатиши ҳақида яна бир янгилик эълон қилди.

У Telegraph газетасига берган интервьюсида айтилишича, Билл Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи Мелинда оламдан ўтгандан кейинги 20 йил ичида унинг бойлигини 95 фоизи ҳайрия ишларига тарқатилади. Билл ва Мелинда тарафидан бир неча йила ввал қурилган Bill & Melinda Gates Фонди ҳозирданоқ дунё бўйича ёрдамга муҳтож одамларга ёрдам бериш билан шуғулланади. Улар оламдан ўтгача айнан шу Фонд 20 йил ичида уларнинг бойлиги ҳайрия ишларига тарқатиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону