21 January 2013
23:28 -
ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Занниер Тошкентга келди

Шунингдек, ЕХҲТ раҳбарининг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳам кўзда тутилган. Учрашадиганлар орасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ҳам бор. У “Ҳаракат” мухбири билан суҳбатда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари, хусусан, сиёсий ҳуқуқлар мавзуини кўтаришни режалаштираёганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЕХҲТга 1992 йил 26 февралда аъзо бўлган. 1994 йилда эса мазкур ташкилот ҳузурида (Вена шаҳри) Ўзбекистон ваколатхонаси иш бошлаган. 1995 йилда Тошкент шаҳрида ЕХҲТнинг Марказий Осиё билан алоқалар идораси ташкил қилинган.