15 January 2013
00:41 - Эркин Воҳидов яна матбуотда пайдо бўлди
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов бир муддатлик танаффусдан сўнг “Даракчи” кўнгилочар газетасида пайдо бўлди. Адиб билан жонли мулоқот уюштирган газета ходимлари унинг бутун бир ҳаётий ва ижодий фаолиятига тўхталган. Шоирнинг оиласи, Ўзбекистон сиёсий ҳаётидаги фаолияти ва ижоди борасида ўқувчиларга қатор лавҳаларни эслатган таҳририят ходимлари шоирнинг кейинги пайтларда ижоди сустлашганини таъкидлайди. Аксинча, шоир ўзи ижодда собитлигини айтади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Парламетнининг қўмита раиси лавозимигача кўтарилган Эркин Воҳидов куёви Ҳадятулло Иброҳимов ҳамда ўғли Хуршиднинг жиноий фаолияти туфайли сиёсий саҳнадан четлатиган эди. Ўз мавқеи билан Хуршидни муққаррар қамоқдан олиб қолган шоир “Фарғона нефтни қайта ишлаш” заводида йирик мқидорда талончилик қилган куёви Ҳадятуллони қамоқдан олиб қололмади. Аксинча, жинояти тўғридан-тўғри Ислом Каримнинг қулоғига етгандан кейин қамоққа ташланган Ҳадятулло ўз отаси, академик Неъматулло Иброҳимов ҳамда қайнотаси, собиқ “Бирлик”чи Эркин Воҳидовнинг бошига етди, деган гаплар юрибди.

Аслида, дейди мухбиримиз, Эркин Воҳидов ва у кабилар ўзларининг бошларига ўзлари етди. Қирғизистонда фашистлар Ўзбекни тириклайин ёққанда оғзини ҳам очмаган бу сохта миллатчилар, аслида ҳаромийларнинг башараси очилди, вақти келади, миллат уларга тупиради. Улар энди мозорида ҳам тинч ётолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону