12 January 2013
07:11 -
Нью-Йорк фондлар бозорида бу ҳафта сокинлик ҳукм сурди, ўзбекларга сокинлик йўқ!
АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Барак Обама таклиф қилган мамлакат бюджентини “фискал жарлик”дан қутқариш режасини 1 январда қабул қилгач, Нью-Йорк фондлар бозори янги йилнинг биринчи ҳафтасини сал кам 400 поғаналик ўсиш билан нишонлаган эди. Охирги иш куни кеча бўлган жорийдаги ҳафтада эса, катта ўзгаришлар бўлмади. Dow Jones индекси 53 поғанага юксалиб, 13488 га тенг бўлди.
Фондлар бозоридаги сокинлик ўзбекларга юқмаслиги керак. Айниқса АҚШда ишлаётган ўзбеклар фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмадиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш фақат мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар АҚШда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, бу ерда пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекстонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, Американи ҳам мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.