ЎзАнинг хабарига кўра, Ислом Карим Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони сифатида бугун имзолаган узундан-узоқ ва қуруқ гаплардан иборат табрикномада биттагина фойдали нарса бор. У ҳам бўлса, Ислом Каримнинг ҳали борлиги ҳақида сигнал берилиши. Чунки, мамлакат раҳбарининг 10 кунчадан бери ғойиб бўлиб қолиши ҳар кимни хавотирга солиши муқаррар. Бизни ҳам.
Ислом Каримнинг бу каби табрикномаларига одатда унинг расми илова қилинарди, бугун қилинмабди. Демак, маълум маънода хавотирлик давом этаверади. Ким билади, балки, ўзбек журналистлари бугун Ислом Каримнинг расмини олишолмагандир, ёки бор расмлардан қайси бирини, оддийсиними ёки макияж қилиб, уни қирчиллама йигитдек қилиб кўрсатилганиними, деган савол устида бир фикрга келолмаган бўлишлари ҳам мумкин.
Қуролли кучларимиз иштонсиз ва ҳеч нарсага қодир бўлмаган одамлардан иборат эканлигини ҳам тахмин қилиш қийин эмас. Биринчидан, Ялпи Ички Маҳсулои ҳажми билан Қозоғистондан 8, Туркманистондан 6 баравар орқада қолиб, иқтисодимиз ботар, халқ эса Россиядаги мардикорларимизнинг ёрдами билан зўрға яшар экан, армияни боқиш учун қаердан ҳам пул олардик? Иккинчидан, армиямиз бирон нарсага қодир бўлса эди, 2010 йил июнь ойида қирғиз фашистлари Ўзбекни тирклайин ёққанда аскарларимиз ҳамма жойларини қисиб ўтиришолмасди. Нормал одам, шарафли аскар бундай қилолмасди. Иштонсизлар эса, қилаверади.
Армиямизнинг қандайлигини расмдаги офицерларнинг башараси яққол кўрсатиб турибди.