11 January 2013
02:56 -
Ўзбекистонда бир кун интернет ишламайди
UZONLINE интернет провайдери фойдаланувчилари 12 январдан 13 январга ўтар кечаси интернет хизматидан фойдалана олмайди. Сабаби - "Ўзбектелеком" компанияси шу вақт оралиғида серверларнинг маълумотлар базасида профилактика ишларини ўтказар эмиш. Компаниянинг таъкидлашича, профилактикадан кўзланган мақсад серверлар маълумот базасини янада оптималлаштириш борасида ишлар олиб боришдир.
2001 йилдаёқ хусусийлаштирилиши ҳақида ҳукумат қарори чиқарилганига қарамасдан, ҳалигача тўла давлат компанияси бўлган "Ўзбектелеком" – мамлакатдаги энг йирик телекоммуникация операторларидан бири ҳисобланиб, у ўз тармоғи билан бутун мамлакат худудини қамраб олган. Компания давлат ва республика идораларига телекоммуникацион хизматлар етказиб берувчи асосий таъминотчи ҳисобланади, дейди мухбиримиз.