11 January 2013
00:32 - «Қишлок қурилиш банк» акциялари ҳукумат қўлига ўтади
«Қишлок қурилиш банк» ўзининг устав капиталини 4,587 миллиард сўмга оширишини маълум қилди. Банк акциядорлари ҳар бири 108,5 сўмлик 42,273 миллион донадан зиёд оддий акцияларни чиқариш ҳақида қарор қабул қилишди. Акционерларнинг қарорига кўра, барча эмиссия Молия вазирлигининг ёпиқ обунасига ўтказилади. Демак, феълан давлатники бўлган бу молиявий ташкилотни расман давлатники қилиш йўналишида иш қилинмоқда.

Бундан чиқди, асосан қишлоқ жойларида намунавий Президент уйларини қуриш иши назоратини ҳукумат ўз қўлига олади, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону