10 January 2013
06:37 - Наманганда нархлар қандай ошди?
Наманганда ҳам метан газ нархи ошгани ҳайдовчи ва йўловчиларга ўз таъсирини кўрсатди. Метан газ 1 м3 нархи 850 сўмни, компьютерлашган шахобчаларда эса 950 сўмни ташкил қиляпти. Йўл кира нархи ҳам ошди. Мисол учун, аввал 1000 сўмлик йўл ҳақи 1500 сўм бўлди, кечқурунлари эса 2000 сўм. 500 сўмлиги 800-1000 сўмга чиқди.

Ҳокимлик томонидан йўлга кўйилган 17 автосарой автобусларига ҳам йўловчилар чиқа бошлади. Сабаби – бошқа таранспорт воситалардан фойдаланиш ҳақи қимматлигидир. Ҳокимлик автобусида йўл ҳақи 400 сўм. Тўғри, бу ерда озгина тиқилинч, озгина манзилга кечроқ етиб борасиз, аммо арзон.

Олдинлари бу автобусларга одам кам чиқар эди. Чунки, масалан Чорсудан 1-чи микрорайонгача бўлган 16 км масофа босиб ўтиш учун 45-50 дақиқа кетарди. Ноқонуний фаолият олиб бораётган 1000 сўмга бир пасда етказиб қўйишади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону