10 January 2013
03:22 - Тошкентда яна бир “ишонч телефони” пайдо бўлди, лекин унга ҳам ишонч йўқ
Шу пайтга қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва ИИВда бир қатор “ишонч телефон”лари фаолият юритиб келмоқда. Бу телефонга қўнғироқ қилган фуқаронинг қонунни билмаса ёки соддароқ бўлса, мурожаат қилганидан пушаймон бўлиши ва “ишонч телефони” эгаларидан зўрға қутулиши тайин. Энди эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида “055” диспетчерлик хизмати йўлга қўйилибди.

Бу хизмат асосан шаҳар аҳолисига коммунал соҳада ёрдам беради. Тизимга барча коммунал хизматлар вакиллари жалб қилинган, 24 соат мобайнида фуқаролар мурожаатлари қабул қилинади. Аммо ҳар доимгидек бу телефонга тушиб бўлмайди, яъни рақам доимо банд. Расмийлар бу ҳолни мурожаатларнинг кўплиги билан изоҳламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону