10 January 2013
02:12 - Ислом Каримнинг маъмурий-буйруқбозлик системаси амалда: Оддий унни бозор кўтарган баҳода сотиш жиноят ҳисобланади
Ҳукумат қарорига кўра, аҳоли учун асосий истеъмол маҳсулотлари рўйхатига киритилган унни давлат томонидан ўрнатилган нархдан қимматга сотиш қатъиян этилади. “Истеъмолчи” газетасига бу ҳақда йириккина мақола чоп қилиниб, унда олий навли буғдой унининг 1 килоси учун – 1200, биринчи навлиси учун – 860, иккинчи навлиси учун – 800, “Ўзбекистон” навли буғдой уни учун эса 810 сўм нарх белгиланган. Аммо аввал ҳам, шу кунларда ҳам унни, айниқса, Қозоғистон унини бозорда эркин нархларда сотиш давом этмоқда.

Шунингдек, бензин (АI-80 – 1645, АI-91 – 1810, АI-95 – 1995), табиий газ (1 метр куб – 122,85 сўм) ва электр энергияси (104,4 сўм) ҳам ўрнатилган баҳодан ошиққа пулланиши мумкин эмас, деб ёзади газета.

Ҳукуматнинг бошқа қарорлари каби бу ҳужжати ҳам қоғозда қолиб кетаверади. Чунки хусусий тужжорлар тарафидан бензин шу кунда 5000 сўмгача сотилмоқда. Бу жараён шу қадар оммалашганки, уни назорат қилишнинг имкони йўқ, дейди мухбиримиз. Балки, одамлар Ислом Каримни шу йўл билан ҳақиқий бозор иқтисодига ўтишга мажбур қилишмоқчидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону