08 January 2013
17:32 - Хабарчиликда масхарабозлик: “FIFA Fair Play” (адолатли ва ҳалол ўйин) совринига муносиб топилибмиз
Ўзбекистон футбол федерацияси “FIFA Fair Play” (адолатли ва ҳалол ўйин) совринига муносиб топилгани ҳақидаги 4 қатрли хабарда, бу соврин Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган тантанали тадбирда мамлакатимиз вакилига топширилгани айтилади. Топшириш маросимида олинган расм илова қилинади.

Аммо, масхарабозлик шундан иборатки, соврунни олаётган одам Миллий Олимпия Комитети билан бир қаторда Футбол Федерациясига ҳам раҳбарлик қилаётган Сенатор Мираброр Усмонов эканлиги айтилмайди. Балки, кимнингдир эсидан чиқиб қолгандир.

Ҳа дарвоқе, ушбу совринга Ўзбекистон футбол федерацияси билан бирга Гватемала футбол федерацияси ва Туркиянинг “Эскишеҳирспор” клуби даъвогарлик қилган экан, мамлакатимиз футбол федерацияси ғолиб деб топилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону