08 January 2013
00:36 -
Мамлакатимизда Озарбойжоннинг янги элчиси иш бошлади
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Озарбойжон Республикасининг янги элчиси Ҳусейн Ризаўглу Кулиев расмийларимизга ишонч ёрлиғини топширган. ТИВ матбуот хизматига кўра, томонлар Президент Ислом Каримнинг ўтган йил октябрь ойида Озарбойжонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашишган.
Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоя, транспорт-коммуникация алоқалари, ўзаро савдо айланмаси хажмини ошириш ва уни диверсификациялаш ишларини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги иштироклари ҳам муҳокама қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения