07 January 2013
10:11 - Озорбайжон мухолифати 4 йил аввлгидек тарқоқ эканлиги уларга дарс бўлмаяптими, ўзбекларга дарс бўлсин
Бу йил кузда Озорбайжонда президент сайлови бўлади. Ҳокимиятдаги партия номзод қилиб яна Илҳом Алиевни кўрсатиш ниятини очиқлаб бўлди. Муолифатдаги “Мусават” Партияси эса, ўз раиси Иса Қамбарни номзод қилиб кўрсатишга қатъий қарор қилганини эълон қилди.

Ваҳоланки, Озорбайжон мухолифатини бирлаштирувчи Жамоатчилик Палатаси тузилганига бир неча йил бўлди. Ўтган шанба куни бу ташкилотнинг мажлисида ягона умумий номзод кўрсатишга келишолмади. Ҳар ким ўзи истаган номзодни кўрсатадиган бўлибди. Бу жамоатчилик палатаси йиллардан бери нима қилди ўзи деган савол туғилиши табиий. Жавоб ҳам бор: ҳеч нарс қилолмади.

Жамоатчилик Палатасининг ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолияти учун қамалиб ҳам чиққан аъзоси Видади Искендерли шундай дебди: Кеча Иса Қамбарнинг номзоди кўрсатилди. Мен уни қўллаб-қувватлайман. Озарбайжон Халқ Жабҳаси Партияси ўз раисини Иса Каримлини номзод қилиб кўрсатмоқчи, уни ҳам қўллаб қувватлайман.

Хуллас, бирлашган мухолифат масхарабозлик билан банд. Ҳукуматдагилар хурсандлик билан қўлларини ишқалаб ўтирган бўлсалар керак.

Тўрт йил аввал ҳам шундай бўлган эди. У ҳақда “Ҳаракат” берган хабарни пастдаги линк орқали кўришингиз мумкин.

Ўзбеклар бу масалада озорилардан кам фарқ қилади. Бизда ҳам шундай ҳуқуқ ҳимоячиси бор эди – Ёдгор Турлибек. Мана унинг сўзлари: “Мен ҳар бир тузилган демократик партияга аъзо бўлавераман”. Шундай одамлар Ислом Каримнинг тахтини мустаҳкамлаб беришанини ҳозир ҳамма билади, аммо сабоқ чиқаришни биладиганлар етишмайди.

Озорбайжондаги воқеалар ва ўзимизнинг тажриба кўрсатмоқдаки, “Бирлик” Партиясининг позицияси мутлақо тўғридир. Бир-биридан фарқи кам бўлган ва амбицияси туфайли бошқасига йўл беришни истамаётган лидерчаларни қуруқ ваъзхонлик билан бирлаштириб бўлмайди. Уларни шок терапияси усуллари билан сиёсий саҳнадан йўқ қилиш ва ҳаммани ягона демократик мухолифат партиясида бирлаштириш лозим. “Бирлик” бу ишни қилмоқда. Жуда ҳам қийинчлик билан қилаяпти, чунки жамиятимиз ибтидоий, Ёдгор Турлибек кабилар эса, пишмаган қовуннинг уруғидек кўп.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону