06 January 2013
05:43 -
Абдураҳим Пўлат: “Озодлик” радиосини эшитиш ёки сайтини ўқиш учун одам аҳмоқ бўлиши керак, кеча мен ҳам аҳмоқ бўлдим
Мендан баъзи танишларим вақти-вақти билан сўраб туришади: “Нима учун “Озодлик”, ББС, “Америка овози” радиоларининг ва турли мухолифатчи гуруҳларнинг Интернетдаги сайтларини кузатмайсиз, ахир улар ҳам Сизнинг фаолиятингиз учун керакли бўлган хабарлар тарқатишлари мумкинку?”. Жавобим ҳам маълум: “Агар улар ҳақиқатдан пичоққа илинадиган хабарлар ёки фикрлар ёзишга бошлашса, истасам-истамасам, ўша хабар ва фикрлар менга бошқа йўллар билан бўлса ҳам етиб келади. Ахир 21 асрда яшамоқдамиз. Шундай хабар олиб қолсам, ухламасам ҳам ҳар куни ўша сайтларни ўқишга бошлайман”.
Кеча қароргоҳи Бишкекда жойлашган, аммо ким тарафидан молиявий дастакаланаётгани номаълум бўлган CA-News агентлигининг сайтига кириб қолдим. Бир неча йил аввал Қирғизистонда фаолият олиб бораётган CA-News, Akipress ва 24kg агентликлари мустақил ахборот воситалари эди. Аммо, ҳозир шароит ўзгарди, 24kg мустақил бўлиб қолиш учун ҳаракат қилаётган бўлса ҳам, CA-News ва Akipress нафақат Қирғизистон ҳукуматининг, балки, ҳамма Марказий Осиё диктаторларининг қўғирчоғига айланган. Масалан, CA-News агентлигининг Ўзбекистон бўйича мухбири Умида Маниёзова ҳар бир хабарини тасдиқдан ўтказгандан кейингина Бишкекга юбориши, шубҳасиз.
Хуллас, кеча CA-News агентлиги “Озодлик” радиосининг ўзбек хизматига асосланиб, Ўзбекистон жаҳон бўйича солиқ даражаси энг юқори бўлган давлатлардан бири эканлигини хабар қилганини кўриб қолдим. Кўпчилик биладики, биз “Озодлик” журналистларини МХХ назорати остида ишлашларини, бунинг устига, улар мутлақо саводсиз журналистлар эканлигини, бу радиода Ўзбекистон ва Ўзбек миллати олдидаги долзарб муаммолар мутлақо тилга олинмаслигини, унинг ходимлари ғийбат ва фисқу-фосод даражасидаги мавзуларни чайнаш билан эфирни тўлдиришларини гапирамиз.
CA-News агентлигининг хабаридан кўрдимки, балки, бизнинг танқидлар таъсиридадир, “Озодлик” радиоси Ўзбекистон учун муҳим бўлган мавзуни тилга олибди. Шундан кейин, узоқ замондан бери биринчи марта бу радионинг сайтига кириб, “Ўзбекистон солиқ энг юқори бўлган давлатлардан бири” номли суҳбатнинг матнини ўқиб чиқдим. Шунчаки, ўқиб чиқмадим, уни бир неча марта, юқоридан пастга, пастдан юқорига ва хатто диоганал бўйича ўқиб чиқдим. Ҳеч нарса тушунганим йўқ. Нима радионинг ўзбек ўқувчилари шунчалик ақлли бўлиб кетганмики, улар мен тушунмаган нарсаларни тушунишди?
Қарасам, биронта шарх йўқ. Демак, ҳеч ким уни тушунмаган. Эй, худога шукр, дедим ўзимга, ўзбеклар ичида аҳмоғи бир ўзим эмас эканман.
Мана шу хабардаги баъзи фактлар. Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларида умумий солиқ ставкаси ўртача 41,3 фоизни ташкил қилган ҳолда, Ўзбекистонда умумий солиқ ставкаси 98,5 фоизни ташкил этиб, мамлакатимиз солиқ миқдори энг юқори бўлган мамлакат сифатида Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари ичида энг охирги 161-ўринни эгаллаган эмиш.
Икки қатор пастда эса, Қозоғистон 28,6 фоиз билан 17-ўрин, Қирғизистон 68,9 фоиз билан 169-ўрин, Тожикистон 85,9 фоиз билан 174-ўринга қўйилгани айтилади. Қаранг, Ўзбекистон ҳаммадан орқада дейилган эди, демак, Қирғизистон ва Тожикистон, худди Қозоғистон каби, бизнинг Ўзбекистондан олдинда туриши керак эди. Амалда эса, ғирт тескариси экан.
“Озодлик”дагиларнинг аҳмоқлиги дарҳол кўриниб қолди. У ерда келтирилган бошқа рақамлар ҳам ишониб бўлмайдиган даражада шубҳали. Уларни муҳокама қилиб ўтириш ҳам аҳмоқлик бўларди.
“Озодлик” мухбирлари бу маълумотлар олинган манбанинг адресини очиқ кўрсатишмаган. Шундай бўлса ҳам уларни топдим. Уларни тўғри тушундим ва тўғри таҳлил қила олдим демайман. Вақтим ҳам йўқ эди. Қолаверса, Ўзбекистонда давлатдан мустақил корхоналар йўқ даражада оз бўлгани сабабли, у ердаги маълумотлар биз учун муҳим эмаслигини кўриб бўлдим. Бозор иқтисоди йўқ жойда "солиқ сиёсати" бўлиши ҳам мумкин эмас.
Биз Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётгани ҳақидаги маълумотларни ўқувчилар тушунадиган даражада ва ҳаммадан аввал таҳлил қилиб бердик. Ўзбекистон учун ҳаётий бўлган, аммо халқдан сир тутилаётган иқтисодга оид рақамларни биз қидириб топдик ва қўлимиздан келгунча уларни ўзбекларга билдирмоқдамиз. “Озодлик” мухбирлари ҳам айнан шундай қилиб, яъни бизга ёрдамчи бўлиб, Ўзбекистон жаҳон бўйича солиқ даражаси энг юқори бўлган давлатлардан бири эканлигини ва бу нарса малакатимиз учун яхши эмаслигини оддий одамлар тушунадиган даражада таҳлил қилишса, мен хурсанд бўладим. Биздан ўрганиб, Ўзбекистондаги аҳволни ўзбекларга тушунтириш йўлига ўтишибди, деб хурсанд бўлардим.
Аммо, улар қайсидир манбадан олинган рақамларни ўзлари ҳам тушуниб етмасдан, эфирни тўлатиш учунгина келтиришган, биронта тўғри ёки фойдали таҳлил қила олишмаган. Ўзбекистон режими “Ҳаракат” агентлигининг нишонни урадиган хабарлари ўрнига, “Озодлик” ва бошқа шунга ўхшаш масхарабозларларнинг бир тийинга қиммат хабарлари тарқатилишидан манфаатдор. Бу радиодагилар Ўзбекистон иқтисодига доир биз топган маълумотларни МХХнинг рухсатисиз ўлиб қолсалар ҳам эфирга беришмайди.
Мен авваллари ҳам айтган фикримни такрорлайман. “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ғийбат ва фисқи фасод даражасидаги эшиттиришлар тайёрлашдан бошқа нарсага қодир эмас. “Ўзбекистон солиқ энг юқори бўлган давлатлардан бири” номли эшиттришлари ҳам шу фикримни тасдиқламоқда.
Бу эшиттиришда “Ўзбекистон солиқ миқдори энг юқори бўлган мамлакат” деган ифода ҳам ишлатилган. Майли, ёлғон демайлик, мутлақo хато гап. Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми шунчалик кичкинаки, фақат фойдадан эмас, бутун ишлаб чиқарилган маҳсулотдан 98,5 фоизлик солиқ олинса ҳам, Ўзбекистон ҳукумати олаётган солиқнинг миқдори жуда оздир. Агар Ўзбекистон ҳукумати бизнесменлар яратилишига йўл бериб ва уларга катта солиқ солиб, бюджетига катта пул олаётган бўлсайди, аслида, шундан ҳам хурсанд бўлишимиз керак бўларди. Чунки, бюджетга тушган пул барибир халқ учун ишлатилади.
Майли, “Озодлик” мухбирлари жиддий мавзуларни тушунмаслиги, уларни таҳлил қилиш қобилиятига эга эмаслиги аввалдан маълум эди. Хўш, улар ўзбек тилини биладиларми?
Айнан шу эшиттиришда “Озодлик” мухбири ишлатган яна битта иборадан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсиз. Нима эмиш, шу мавзу бўйича "Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси расмийларидан муносабат олиш имкони бўлмаган эмиш”. Эй, ўзбеклар, “муносабат олиш” иборасини ҳеч эшитганмисиз?
Аслида, айнан шу эшиттириш матнини кўриш учун бу саводсизлар радиосининг сайтига кирган бўлсам ҳам, бош саҳифадаги яна бир сарлавҳага кўзим тушиб қолди. Мана ўша сарлавҳа: “Чавес ўпка инфекцияси билан ҳам оғрияпти”. “Озодлик”даги ифлосларнинг мақсади тилимизни ҳам йўқ қилиш эмасми? Инфекция билан оғриш мумкинми? Ўзбекчада “касал бўлди”, "касалга дучор бўлди" каби иборалар йўқ қилинганми? Қолаверса, Ўзбекнинг олдида шунча муаммо турар экан, қандайдир Чавеснинг "оғриб қолгани" билан кимнинг иши бор.
Тўғри, Ўзбекистон матбуотида ҳам “тумов билан оғриди” каби чаласавод ибораларни кўриш мумкин. Аммо, Ўзбекистон давлат сифатида ўлаётгани, ўзбек миллати миллат сифатини йўқотаётгани, ўзбек жамияти фақат ош ейиш ва ош бериш билан машғул бўлган ўзбеклар тўдасига айланиб бораётгани туфайли, у ерда тил масаласига эътибор берадиган одамнинг ўзи қолмади. Аммо, бундай шароитда Ўзбекнинг ҳаётий масалалари билан шуғулланиш - “Озодлик” радиосининг ҳам вазифасидир. Аслида, америкаликлар, “Озодлик” радиосининг турли тилларда эшиттиришлар олиб борувчи хизматларини диктатура остида қолган халқларга ёрдам бериш учун яратганлар.
Ўзбек хизматидагилар эса, шу вазифани ҳам бажаришга қодир эмас. Чунки улар оддий қорамоллар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения