04 January 2013
21:20 - Иқтисодимиз барбод, армиямиз дабдала, ҳаммаси Ислом Карим раҳнамолигида
Давлатнинг расмий ахборот воситаси ЎзА бугун тамомийла пропагандик руҳда бўлган “Эл-юрт тинчлиги – ишончли қўлларда” номли мақола эълон қилибди.

Унда ёзилишича, “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ташкилий жиҳатдан мукаммал, тезкор ва ҳаракатчан, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армияни барпо этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бунинг самарасида миллий армиямиз юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатига айланди.”

Каттагина мақолада ҳеч бир факт ёки рақам келтирилмасдан, шу иқтибосдаги фикр чайналади: ҳамма нарса зўр, ҳаммадан кучли армиямиз бор, у халқимизнинг осойишталигини сақламоқда ва ҳоказолар.

Табиий, биз ҳам мамлакатимиз армияси ҳақиқатда кучли бўлишини истаймиз. Аммо, буни кўрсатувчи биронта далил борми? Йўқ.

Ҳамма нарса аксинча эканлигини кўрсатувчи фактлар етарлича.

Биринчидан, ҳамма қатори биз ҳам тарқатаётган хабарлардан маълумки, қўшниларимиз билан чегаралар икки тарафдан тан олинмаган бахсли ҳудудларда ўзбекларни тўғридан тўғри хўрлашмоқда. Айниқса, Қирғизистон ва Тожикистон. Қирғизлар Сохдаги бизга тегишли газ омборларига истаган пайтда бизнинг ишчиларни ўтказишмоқда, истаган пайтда ҳайдаб чиқаришмоқда. Агар Ўзбекистоннинг ўзини ҳимоя қилоладиган кучли армияси бўлса, биров шундай қилишга журъат этарми? АҚШнинг қўшнилари, масалан, Мексика дунёнинг энг кучли армиясига эга бўлган АҚШга нисбатан шунақа провокациялар қила олишини кўз олдингизга келтироласизми?

Иккинчидан, Ўзбекистон ҳукуматининг “армиямиз кучли” деб бонг уришига ишониб бўладими? Ахир бу ҳукумат ва шахсан Президент Ислом Каримнинг ўзи кечагина янги йил билан халқни табриклар экан, иқтисодимиз кун сайин мустаҳкамланиб бораётгани, халқ фаровонлиги ошаётганини гапирди. Аммо, Дунё Банки тарфидан расман эълон қилинаётган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкиб бормоқда. Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган давлатлардан 30-40 баравар (!!!) орқада эканлигимизни қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқадамиз. МДҲ пойтахтлари ичида ўртача маош бўйича, ҳатто Душанбедан орқада қолиб, охирги ўриннни Тошкент эгалламоқда. Давлатнинг бюджети Россия ва бошқа мамлакатларда ишлаётган мардикорларнинг пул жўнатмалари билан оёқда турибди. Бундай иқтисод ва бюджет билан армияни мустаҳкамлаб бўладими?

Аслида, Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан (КХШТ) узоқда туришга ҳаракат қилаётгганинг сабаби ҳам армиямизнинг аҳволи дабдала эканлигида. Ҳозир буни халқдан бекитиб келишмоқда. Агар Ўзбекистон КХШТга кириб, унинг доирасида ўтказилаётган турли ҳарбий машғулотларда иштирок этса, армиямизнинг шармандали аҳволи ҳаммага кўриниб қоларди-ку.

Қирғизистонда ўзбеклар тириклайин ёқилган пайтда Ислом Карим “совуққонлик” кўрсатишининг асосий сабаби ҳам шу ерда. Агар у “қизиққонлак” кўрсатса эди, бутун дунё ўзбек аскарларининг - бошқаларни ҳимоя қилишни қўйиб туринг, ўзларини зўрға қутқариб - шармандаларча қочиб келишаётганини кўрган бўларди. Чунки, қирғиз армиясининг, шовинистик ва фашистик руҳда бўлса ҳам, кучли маънавий фундаменти бор.

Яқинда сайтимизда эълон қилинган бир расмни бу ерга ҳам қўймоқдамиз. Уни каттайтириб кўриш учун устига курсор билан босинг ва ҳарбийларимизнинг афтига қаранг. Интеллект ноль бўлган шу одамлардан замонавий армия чиқармиди? Интеллектуал потенциалимиз эса, оч қолмслик учун, мардикор сифатида бўлса ҳам, Ғарбга қочмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону