03 January 2013
22:03 -
“Ўзбекэнерго” ширкати 2013 йилда 26 та лойиҳани амалга оширади
“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси матуот хизматига кўра, ширкат 2013 йилда умумий қиймати 3,832 миллиард АҚШ долларига тенг 26 та инвестицион лойиҳани амалга оширади. Хусусан, умумий қиймати 215,3 млн доллар бўлган 18 та объектни фойдаланишга топшириш, Тошкент иссиқлик электр марказларига газ қувурларини ўрнатиш ишлари ана шулар жумласидан. Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё минтақаларида энергия таъминоти объектларини қуриб битказиш, Сирдарьё иссиқлик электростанциясини модернизация қилиш ҳам лойиҳага киритилган.
Матбуот хизмати релизида, ширкат Ж.Кореянинг EG Lighting компанияси билан ҳамкорликда “Ангрен” МИЗда светодиод лампалар ишлаб чиқарувчи корхонани ташкил қилиши, «Хангджу Жонгау» (Хитой) билан ҳамкорликда “Навоий” эркин индустриал иқтисодий зонасида электрон ҳисоблаш қурилмаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши айтилади.