02 January 2013
19:00 -
Обаманинг айтгани бўлди, АҚШда солиқ фақат бойларга оширилди
АҚШда ҳокимиятдаги демократлар билан мухолифатдаги республикачилар ўртасида ойлардан бери давом этиб келаётган тортишув ниҳоясига етди. Кеча байрам куни бўлишига қарамасдан мажлисга тўпланган АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси Обаманинг сайлов олди кампанияси вақтида сайловчиларга берган ваъдасини амалга оширувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади.
Табиий, бундай қонуннинг қабул қилиниши – демократ ва республикачиларнинг келишуви натижасидир. Аммо, келишув демократларнинг ғалабаси деб баҳоланмоқда.
Аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, Барак Обама фақат бойларга солиқ ошириш ниятида эди, республикачилар эса ўрта синф учун ҳам солиқ оширишни талаб қилардилар.
Reutes агентлигининг хабарида айтилишича, 257 га қарши 167 овоз билан тасдиқланган қонунни Барак Обама кеча имзолаб ҳам бўлди. Шундай қилиб, йиллик даромади $450 мингдан кетта бўлган америкаликлар учун солиқ ортади. Бундайлар аҳолининг 2 фоизини ташкил қилар экан.
Ўрта синф учун солиқ ошмайди, аммо бунинг натижасида яқин 10 йилда давлат бюджетидаги дефицит яна 4 триллион долларга ортиши мумкин.
Қизиққанлар учун бу мавзуни чуқурроқ тушунтириш лозим. Аслида, катта бойлар учун солиқ оширилмади, 10 йилча аввал Буш президент бўлган замонда катта бойлар ва ўрта синф учун берилган солиқ имтиёзлари фақат катта бойлар учун бекор қилинди. Солиқ имтиёзининг бойлар учун бекор қилиниши – улар учун феълан солиқ миқдорини орттиришдир.
Хуллас, бир неча ойдан бери “фискал жарлик” номи билан кун тартибида турган муаммо ҳал бўлди. Фондлар бозоридаги беқарорлик ҳам битишга бошласа керак. Кўрамиз, бугун йилнинг биринчи иш кунида Нью-Йорк фондлар бозори янги қонунга қандай реакция беради.
Расмда - Президент Обама ўз ғалабасини матбуот конференциясида эълон қилмоқда. Унинг ёнида - вице-президент Жо Байден.