02 January 2013
00:28 - Йил янги, аммо дунё ўша-ўша, Ўзбекистон ҳам
Бу йилнинг биринчи хабарлариёқ дунёда ҳеч нарса ўзгармаганини кўрсататди. Аслида, ҳеч ким бирон ўзгариш кутган ҳам эмас. Мана бази мисоллар:

- 1986 йилгача номи Фил суяги соҳили жумҳурияти бўлган Кот-д’Ивуар жумҳуриятидаги бир стадионда янги йил мушаклари отилаётган пайтда номаълум сабаб билан паника бошланиб, 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Стадионда асосан 8-15 ёшли болалар янги йил кутишаётган экан.

- Покистоннинг пойтахти Исломободдан 75 км узоқдаги бир шаҳарчада мотоциклдаги икки одам Ujala ("Кенгаш")халқаро ҳайрия жамиятининг болалар марказида ишлайдиган 7 кишини отиб кетишибди. Отилганларнинг ҳаммаси ўлган, уларнинг 5 нафари аёл-ўқитувчилар экан.

- Парижнинг марказидаги Apple компаниясининг айпад и айфон сотадиган магазинига янги йил кечаси қуролли ҳужум уюштирган 4 киши умумий қиймати 1 млн евродан кўп бўлган нарса ўғирлаб кетибди. Яхши ҳамки, ҳеч ким ўлдирилмабди.

- Туркиянинг Туғла вилоят марказида минглаб одам янги йилни кутиш учун учун шаҳар марказига йиғилибди. Соат 12 га яқинлашиб, умумий ҳаёжон ортиб борар экан, йиғилганлардан бири ўзи билан олиб келган номоз гиламчасини ёзиб, номоз қилишга бошлабди. Аслида, бундай қилиш ҳар бир одамнинг ўз иши, аммо кўпчилик буни провакация деб ҳисоблаб, номозхонга ҳужум қилган экан, яхшиямки, ақли расо одамлар уларни тўхтатишибди, акс ҳолда, номозхон ўша ердаёқ жаннатга жўнатилар эди.

- Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида янги йил киришига бир неча дақиқа қолганда кўп қаватли уйнинг квартираларидан бирида ёнғин чиқиб, 29 ёшли одам ҳалок бўлган. Ўт ўчирувчилар 10 кишини қутқариб қолишган. Табиий, бу оила учун янги йил ҳам заҳар бўлди.

- Ўзимизнинг Ўзбекистонада бу каби воқелар бўлмаган, бўлмайди ҳам, Ислом Карим раҳнамолигида мамлакат иқтисоди чўкиб бораётган бўлса ҳам, ҳамма хурсанд. Бугундан бошлаб бензин ва газ нархи ошгани ҳам ҳаёт яхши бўлиб бораётганини, одамларда қиммат бензин олишга ҳам етарлича пул борлигини кўрсатади. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Москвада бирга ўқиган, ҳозир фан доктори бўлган хоразмлик дўстини янги йил билан табриклар экан, сан-санлаб гаплашадиган дўстлар орасидаги гап Ўзбекистоннинг бугунги аҳволи, иқтисод яхши эмаслигигача етиб келганда, Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Қазоғистондан 8 баравар орқада эканлигимизни айтган экан, у фан доктори мағрурлик билан шундай дебди: “Бўлиши мумкин эмас. Сен яшайдиган Америка бизга ҳасад қилиб, шундай ёлғон гаплар тарқатади”.

Дўстимнинг бу гапларига ҳайрон бўлмадим, дейди Абдураҳим Пўлат. Чунки, ўтган йили академик қариндошим янги йил арафасида менга шундай деган эди: “Сен Каримовни ёмон кўрганинг учун шунақа рақамларга ишониб юрасан. У одам ҳатто Ўзбекистон учун тез юрар поезд ҳам сотиб олаяптику!”. Тўғри, дедим мен, Каримов раҳнамолигида фақат поезд эмас, компютерлар ҳам сотиб олмоқдамиз дейишим билан, телефон узилиб қолди. Тасодифан бўлса керак. чунки, у қариндошим, мен каби, компютерлар бўйича мутахассис.

Аслида, ростдан ҳам биз мухолифатчилар ношукрлик қилаётганга ўхшаймиз. Мен ёшлигимда банан деган нарсани эшитгандим, аммо биринчи марта қайта қуриш йиллари Москвада кўргандим. Ҳозир эса, биронта ўзбекнинг дастурхони банансиз бўлмайди.

Ҳа, дунё даҳшатли воқелар ичида яшар экан, Америка бизга ҳасад қиладиган даражага келганимиз, дастурхонимиз банансиз бўлмаслиги билан мағрурланишимиз керак.

 

Бананларни яхшироқ кўриш учун расмни курсор билан босинг. Биз учун муҳими бананлар бўлгани сабабли, атрофидаги зиёлиларимизнинг юзини бўяб қўя қолдик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону