31 December 2012
00:43 -
Рус элчиси яна ташқи ишлар вазирлигимизда, Путиндан янги буйруқлар келди
Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев икки куннинг бирида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида, расмий хабарларда айтилаётгандек, икки томонлама алоқаларга доир масалалар бўйича музока ўтказади. Табиий, бу музокараларнинг тафсилотлари ҳеч қачон айтилмайди. 28 декабрда ҳам Тюрденев яна бир марта вазирликка келибди.
Маълумки, Ислом Карим ўз хўжайини Владимир Путиннинг ҳамма айтганини қилади. Америкаликларнинг Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий база очиш истакларини йўққа чиқариш учун, Ислом Карим ҳеч қандай халқаро ҳарбий ташкилотга аъзо бўлмаслик, ҳеч кмга ҳарбий база очишга рухсат бермаслик ҳақида қонун ҳам чиқариб олди, вақтинчалик КХШТдан чиқиб турадиган бўлди.
Русларга энг арзон нархда табиий газ бермоқдамиз. Бир минг кубометри 250 доллардан. Ваҳоланки, ҳатто қўшнимиз Тожикистонга 300 дан сотамиз.
Навоий тоғли-металургия комбинати тўла русларнинг қўлида, у ерга ўзбекларни киритишмайди ҳам. Русларга ишни осонлаштириш учун Навоий аэропортига халқаро терминал мақоми ҳам берилган.
Русларга қанча ва қайси нархда пахта толаси сотаётганимиз давлат сири. Исллом Карим текинга беришга ҳам тайёр. Чунки, мамлакат иқтисоди чўкиб, ҳарбий кучларимиз аянчли аҳволда экан, бирон нарса бўлиб қолса, Ислом Каримнинг тахтини қўриқлайдиган битта куч бор – Владимир Путин. У хўжайин, у ҳукмдор, у буйруқ берувчи.
Владимир Тюрденев орқали Путиннинг навбатдаги буйруқлари етиб келганига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения