12 April 2008
03:00 -
23:30 - Етимпарварлик тимсоли... қулатилди - НАТО мулозими Тошкентга келади - “Эзгулик”нинг Тошкент вилояти бўлими конференцияси ўтди 19:30 - Золотовалютный запас Китая увеличился почти на 40% в годовом исчислении 18:30 - “Ҳижрат Сарбо

23:30 - Етимпарварлик тимсоли... қулатилди
Бугун Тошкентнинг Халқлар дўстлиги майдонида бир неча йиллардан бери қад ростлаб турган тошкентлик Шомаҳмудовлар оиласининг ҳайкали қулатилди. Воқеа жойида бўлган мухбиримизга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойиши билан майдон бутунлай қайта қурилади ва унга “Истиқлол майдони” номи берилади. Шўро даври мафкурасини эслатувчи бу ёдгорлик ўрнини шинам иншоотлар ва гулзор эгаллайди. Қурилишда фаолият олиб бораётган ишчиларнинг таъкидлашича, бу вайронгарчилик шахсан Президент Ислом Каримнинг ташаббуси билан амалга оширилган, у Наврўз байрами тантаналарини нишонлаш учун бу майдонга келганида шундай кўрсатма берган.
Бундан бир неча йил муқаддам Халқлар дўстлиги метро бекати пештоқига ўйилган расмлар ёпиб ташланган, Халқлар дўстлиги майдонидаги совет даврини эслатувчи иттифоқдош республикалар герблари қулатилган эди. Айтишларича, метро бекати номи номи ҳам тез кунда ўзгартирилади.
Бу ислоҳотлар ташаббускори Ислом Карим бўлиб, у Олий Мажлис сессияларидан бирида: “Мен мактабни энди битираётган ўқувчилардан Горбачёвни танийсизларми, Ленинни биласизларми, деб сўраганимда, улар танимаслигини айтишди. Хурсанд бўлиб кетдим” деганди. Оддий саводсизликни истиқлол шарофатига йўяётган бечора давлат раҳбарининг асл мақсади бошқача бўлса керак. У етимпарвар Шомаҳмудовлар оиласига ўрнатилган ҳайкал ўрнида “Сен ёлғиз эмассан” жамғармаси раҳбари Лола Карим ва “Меҳр нури” жамғармаси эгаси Гунора Каримларнинг ҳайкалини кўргиси келади.
Аслида, дейди мухбиримиз, бундай ҳайкални йиқитиш эмас, тантанали равишда бошқа бир мос ерга кўчириш яхшироқ бўларди.
НАТО мулозими Тошкентга келади
Шимолий Атлантика ҳарбий тузилмаси (НАТО) Бош котибининг Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Роберт Симмонс яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирилди. Алматидаги учрашувлар чоғида Қозоғистон ҳукуматининг Марказий Осиёда НАТО стратегияси қўллаб-қувватлаганидан мамнунлигини изҳор қилган НАТО мулозими Ўзбекистон раҳбариятидан ҳам шундай илтифот кутаётганини яширмади. Оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга кўра, Симмонс Ўзбекистон мулозимлари билан «Line communication» лойиҳаси истиқболллари, НАТОнинг бу мамлакатдаги стратегиясини муҳокама қилади, дейди мухбиримиз.
“Эзгулик”нинг Тошкент вилояти бўлими конференцияси ўтди
Бугун Тошкент вилоятининг Гулбаҳор қўрғонида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлимининг конференцияси ўтди. Конференция ишида вилоят кенгаши аъзолари, бўлим фаоллари иштирок этишди. Вилоят бўлими раиси Абдураҳмон Ташановнинг ҳисоботи тингланиб, у қониқарли деб топилди. Бўлим раҳбари ўз лавозимида қолдирилди.
Конференцияда мавжуд ижтимоий-сиёсий вазиятга баҳо берилди. Келгусидаги фаолият стратегияси, амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди.
19:30 - Золотовалютный запас Китая увеличился почти на 40% в годовом исчислении
По состоянию на конец марта 2008 года золотовалютный запас Китая составил $1,68 трлн, увеличившись почти на 40% по сравнению с аналогичным периодом предыдущего года, сообщил в пятницу Народный банк Китая.
Кроме того, в банке отметили, что в целом «ситуация с денежным обращением была стабильной». В частности, «стали заметными результаты ужесточения монетарной политики», которая проводится правительством с конца 2007 года.
«Финансовым учреждениям удалось снизить темпы роста кредитования в юанях», - говорится в сообщении. По сравнению с концом 2007 года сократились кредиты населению, которые использовались, преимущественно, на строительство жилья. Это, отметили в банке, «снизит горячую линию в области жилищного строительства». // «Интерфакс»
18:30 - “Ҳижрат Сарбони” номидан мурожаат
Шу кунларда "Ҳижрат Сарбони" газетанинг 44- сони тарқатилмоқда. Мазкур сонда Урганч тадбиркорларининг норозилик намойиши қандай тарқатиб юборилгани ҳақида Фарғона.ру сайтидан олинган хабар чоп этилган. "Бирлик" Партияси сайтидан олинган Пўлатжон Охунов паспорти атрофида бўлиятган хокимият "ўйинлари" ва Пўлатжон Охуновнинг "Метроном" сайтига мактуби ҳам газета саҳифаларида ўрин олган.
"Узньюс" сайтидан олинган "Бишкекдаги "Дўрдой"га олов ва сув орқали" мақолада шу йил 5 апрель куни «Дордой-Джунхой» буюм бозорида катта ёнғин бўлгани, Бишкекдаги "Дўрдой" ва Тошкентдаги "Отчопар" буюм бозорлари ўзаро рақобати натижаларида ким ғолиб бўлганлиги ва унинг сабаблари ёритилган.
АҚШ президенти Жорж Бушнинг WELT ONLINE нашриётига берилган "Мени ҳурмат қилишларини истайман" сарлавҳали интервьюсида АҚШ ҳукуматининг ҳозирги кунда олиб бораётган ташқи сиёсати ҳақида сўз юритилган. Газета муҳаррири Алишер Сарбоннинг "Амалдорларни ўзбекона экстрими" мақоласи "оғир" хаёт кечираётган ўзбек амалдорларига бағишланган.
Барча молиявий қийинчиликларга бардош бериб келаётган «Ҳижрат Сарбони» газетаси 2007 йил 27 майдан бошлаб, ҳар ҳафтада, бирор марта узилиш бўлмай, ўзининг босма тираж ва интернетдаги муҳлисларини ҳам орттириб келаётир.
Мен бу газета таҳририяти муҳаррири Алишер Сарбоннинг Ўзбекистондаги демократия, инсон ҳуқуқлари ва мухолифатнинг ғалабаси йўлида тинмай курашаётган тиниб-тинчимас инсон эканига ҳавасим келиб, у кишига ўринбосар бўлганимдан хурсандман.
Гаетанинг хозир 44 та сони чиқаркан, бизлар ижарага олган оргтехника билан ишлаб, амал-тақал қилиб ёнимиздан қоғоз сотиб олишга мажбур бўлаётирмиз. Газетанинг интернет харажатлари ҳам ўз бўйнимизга тўғри келаётир. Ҳозир ижарадаги рангли принтеримиз бўёқлари тугагани учун, энди оқ-қора нусхаларини чиқармоқдамиз. Бу аҳволда яқинда айниқса қочқинларимизга текин газетани тарқатиш тўхтаб қолиш хавфи туғилаётир. Шундай экан бу газета иақдирига бефарқ бўлмайдиган инсонлардан моддий ёрдам сўрашга мажбурмиз. Электрон манзилимиз: hijratsarboni@gmail.com
Ядгар Турлибеков, «Ҳижрат Сарбони» газетасининг муҳаррир ўринбосари