30 December 2012
04:23 -
“Кредит-стандарт” валюта айрибошлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки “Кредит-стандарт” очиқ акциядорлик тижорат банкидан хориж валютасида амалиётлар ўтказишга берилган Бош лицензиясини чақиртириб олди. Марказий Банкка кўра, “Кредит-стандарт” валюта айрибошлаш қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган.
Эслатиб ўтамиз, “Кредит-стандарт” ОАТБ 2003 йил августидан бошлаб фаолият кўрсатмоқда. Унинг устав капитали 1,3 млрд.сўмни ташкил этади.
Агар бу банк қоидаларни мунтазам равишда бузиб келган бўлса, у аввал огоҳлантирилганмиди, деган саволга хабарларда жавоб йўқ. Тахмин қилиш қийин эмаски, бу қадам Ислом Каримнинг банкчилик соҳасини бўғиш йўналишидаги сиёсатининг навбатдаги қадамидир, холос.