30 December 2012
02:15 - Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги директори ишдан олинди
Кеча, 28 декабрда Президент Фармойиши билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Бобур Алимов лавозимидан бўшатилди. Гўё, у соғлиғи туфайли ариза берган. Аслида эса унинг молиявий қинғирликлар туфайли ишдан оилтгани айтилмоқда.

Собиқ шўро давридан мерос мазкур қўмита матбуот ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини мувофиқлаштириб келган кейинчалик агентликка айлантирилди, аммо унинг амалдаги фаолияти давом этди.
Бобур Алимов шўро даврининг маддоҳ ёзувчларидан бири Шуҳратнинг ўғли, отасининг “фаолияти”ни мустақил диктатура даврида давом эттириб келди. Унинг ўрнига ҳозирча Рўзмат Сафоев вазифани бажарувчи этиб тайинланди. Бу одам Алимовнинг ўринбосари эди.
Бобур Алимов Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг раиси ҳамдир. Унинг бу лавозими ҳам тортиб олиниши арафасида, дейди уюшма аъзоларидан бири.

Шунингдек, Президент Фармони билан Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси раисининг икки ўринбосари тайинланди: булар — Алишер Файзуллаев ва Шерзод Шерматов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону